Айни пайтда туманимизда ҳам даромад манбаи ҳисобланган пилла териб олиш мавсуми авж паллага кирмоқда. Меҳнаткаш заршуносларимиз ипак қуртини меҳр билан парваришлари натижасида етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан териб олишга алоҳида эътибор бермоқдалар. Зафар маррасига етиб келганлар сони ҳам ортмоқда.

Куни кеча "Шодиёна диёра ҳосили" фермер хўжалиги аъзоларининг юзлари ёруғ бўлди. Давлат омборига 662,3 килограмм ҳосил топшириб, режани 123 фоизга ортиғи билан бажардилар.

Ғалаба муборак бўлсин, аҳдига содиқ фидойилар!

Ўзбекистонда пенсионерлар хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда 11 май куни ўтган брифингда Марказий банк департаменти директори Аброрхўжа Турдалиев маълум қилди.

Маълумотга кўра, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида пенсия тўловларини тўлаш учун «Халқ банки» томонидан 620 мингга яқин банк картаси муомалага чиқарилган. «Бироқ пенсия маблағларини банк карталари орқали аҳолига етказиш ишлари тўғри ташкил этилмаганлиги аҳоли учун бир қатор ноқулайлик ва сарсонгарчиликларни келтириб чиқарди ва уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлди», — дейди Турдалиев.

2019 йилнинг 4-чораги учун 1-mehnat shakli чораклик давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 6 январь кунидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон кўринишда, автоматлаштирилган тизим - eStat 3-0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этиш сўралади.

Туман статистика бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга хақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони билан жорий йилниинг 1 сентябридан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори жорий этилди, ҳамда 634880 сўм миқдорида белгиланди.

Ушбу фармонга мувофиқ, 2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH "Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида" давлат статистика ҳисоботи шаклига тегишли ўзгартириш киритилиб, Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 8-МБ сон қарори билан тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3083-4, 2019 йил 3 октябрь).

Шаҳримизда амалга оширилаётган бунёдкорлик тадбирлари натижаси барча жабҳаларда яққол кўзга ташланади. Жумладан, туман марказида 4,4 километр узунликдаги янги тармоқ тортилиши билан 4200 та хонадонда яшовчи 19,6 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўла бошлади.

Сир эмас, автомобиль йўлларининг сифатсизлиги кўп йиллардан бери аҳолини қийнаб келаётган жиддий муаммолардан бири эди. Ушбу долзарб масала ҳам "Обод марказ" дастури шарофати билан ўз ечимини топди. 3,4 миллиард сўм маблағ сарфланиб, мукаммал таъмирдан чиқарилган 19 кило-метрга яқин автомобиль йўллари равонлаштирилганидан нафақат ҳайдовчиларнинг, балки туман аҳлининг дили яйради.

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун туманимизда қўшалоқ байрам сифатида кенг нишонланди.

Эътиборлиси, қутлуғ кун арафасида туманимиз марказида 60 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Йиғилганлар муқаддас рамзимизга қараб, кўнгилларида фахру ифтихорни туйдилар.

Давлатимиз байроғидаги оқ ранг халқимиз учун муқаддас тинчлик ва омонлик, беғуборлик, софлик, орзу-умид, ният ва хаёлларнинг тозалигини, ички ҳамда   таш-қи гўзаллик сари интилишнинг ўзига хос тимсолидир.

Туманимизда "Обод марказ" дастури доирасида 30 дан ортиқ объектларда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу мақсадда "Обод марказ" дастури маблағи ҳисобидан 33,8 давлат бюджети ҳисобидан 7,38 миллиард сўм харажат қилинди. Шунингдек, ободончилик тадбирларига корхона, ташкилот ҳамда тадбиркорларнинг маблағлари ҳам йўналтирилди. Хуллас, умумий ҳисобда 89,78 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, туманимиз чиройига чирой қўшилди.

Қувонарлиси, кўпгина объектлар қаторида туман марказидаги Миллий маданият маркази ҳам ўзгача қиёфа касб этди.

Туманимизда фидокорона меҳнатлар эвазига етиштирилган «оқ олтин»ни бир мисқолини ҳам қолдирмай, йиғиштириб олишга астойдил ҳаракат қилинмоқда. Фидойи, ўз касбининг устаси бўлган фермерлар бирин-кетин шартнома режаларини ортиғи билан уддалаб, эл олдида юзлари ёруғ бўлмоқда.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси Рустамжон Маражабовнинг маълум қилишича, бугунги кунга келиб, "Қўшчинор ариқ ҳосили", "Хурмозор меваси", "Шукрона ер ҳосили", "Бургут", "Пахтакор саховати", "Кушон ташаббускор", "Тошкент", "Айланбулоқ ҳосили", "Намуна баракаси ҳосили",  "Қоратоғ оқ олтини" фермер хўжаликлари ҳам пахтачиликда ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиб, зафарномага имзо чекдилар.

Ўзбекистонда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланадиган бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.

Қайд этилишича, олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилаш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, таълим олишда гендер тенглиги тамойиллари устуворлигини таъминлаш, маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мунтазам равишда хотин-қизларни олий таълимга кенг жалб қилишга йўналтирилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш мўлжалланмоқда.

Миллий бойлигимиз ҳисобланган "оқ олтин"ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирди. Айни шундай жараёнда фермер хўжаликлари аъзолари билан бир қаторда виждон амрига кўра далага чиқиб, белига этак тутган маҳаллалардаги аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқдалар. Туманимиз хирмони юксалишига баҳолиқудрат ҳисса қўшаётган жонкуяр ҳамюртларимиз эса хизматларига яраша рағбатлантирилмоқдалар.

 «УЙДА ЎТИРА ОЛМАДИМ»

Пахта йиғим-терими мавсумида Обод маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи, нафақа ёшига етиб, қарилик гаштини суриб юрган Исроил ака Мўминов оилавий бўлиб далага чиқди. Яъни жонкуяр ҳамюртимиз турмуш ўртоғи Сожида опа, келинлари Ҳабибани ёнига олиб, мавсум бошланиши билан фермерларга ёрдам беришга отланди. 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.