Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Бу таҳририятимиз жамоаси зиммасига алоҳида вазифа юклайди.

«Косонсойнома» газетаси муштарийлари бир неча йиллардан буён бизнинг ишончли ҳамроҳимиз сифатида фойдали таклифларини йўллашади. Журна-листлар билан суҳбатлашишади. Ўз фикр - мулоҳазалари билан ўртоқлашади ва севимли нашрларидан зарур ахборотларни олишади.

Ана шу анъанани давом эттириш, газетхон ўртасидаги ишончли мулоқотни мунтазам йўлга қўйиш мақсадида газетамизнинг Виртуал қабулхонасини очаяпмиз.

Тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сураётган юртимизнинг ҳар бир гўшасида, шу жумладан, туманимизда ҳам Янги йил байрами тантаналари кўтаринки руҳда ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоли Мансуржон Холдоров ўзи сайланган “8-Абдуламин Дадахонов” сайлов округи ҳудудида жойлашган 30-мактабгача таълим муассасасига келиб, болажонлар кўнглига шоду-хуррамлик улашди. Кичкинтойлар орзиқиб кутадиган янги йил тадбирида депутат Мансуржон Холдоров кўзларида қувонч порлаб турган боғча тарбияланувчиларига байрам совғаларини топширди.

ЎзМТДП вилоят ва туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Хуш келдинг, Янги йил” номли байрам тадбирида партиянинг вилоят кенгаши девони раҳбари /айратжон Тўйчибоев, “Миллий тикланиш” газетасининг вилоятдаги мухбири Оқилхон Дадабоев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсиб-улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидладилар.

«Сув келтирган элда азиз», дейди доно халқимиз. Озод ва ҳур диёримизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, ҳукуматимизнинг «Наманган вилояти Косонсой туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида «Обод» сув тўплаш ва тозалаш иншооти қурилиши тўғрисида»ги 464-Ф-сонли фармойиши ҳам ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Лойиҳа қиймати 19849,470 млн. сўм бўлган иншоотда ўтган даврда «Юггазспецмонтаж» унитар корхонаси бош пудратчилигида катта ҳажмда қурилиш – монтаж ишлари амалга оширилди. Жумладан, лойиҳанинг «Гулистон» иншоотида сойдан сув олиш канали, резервуар ва 4 та замонавий «Грунтфос» насос агрегати ўрнатилди. Асосий «Обод» иншоотида 4 та сув тиндириш ва тоза сув сақлаш ҳовузи, фильтрлаш, насос станциялари, хлорлаш, лаборатория, бинолари, подстанциялар бунёд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ички ишлар ходимлари мукофотланди.

Жумладан ҳамшаҳримиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов бош бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари Мустафаев Тимур Муйдинович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2016 йил 9 октябрь,  якшанба куни соат 19:00да туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида «Маҳалладошлар кенгаши» ўтказилади. Кенгашда маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳитни юксалишини таъминлаш, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, ободонлаштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, коммунал, ер, мол-мулк солиғи тўловларининг ундирилиши каби масалалар чуқур таҳлил қилинади ҳамда келгуси ойда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинади.

Азиз ҳамюртлар!

Бўлиб ўтадиган «Маҳалладошлар кенгаши»да фаол иштирок этинг!

 

А. Қаюмов етакчилигидаги «Ертикан соҳибкори» фермер хўжалиги аъзолари 20 тонна саноат хом ашёси йиғиштириб олиб, шартнома режасини туманда биринчилардан бўлиб бажардилар.

***

Ертиканда деҳқончилик қилаётган Қ. Отамирзаев етакчилигидаги «Аҳрорбек Саиджон гулшани» фермер хўжалиги аъзолари 31 гектар ердан 63 тонна сифатли пахта хом ашёси тайёрлаб, зиммаларидаги шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.

«Қўқимбой янги техникаси» ММТП ҳудудидаги «Келажак дуру жавоҳири» фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам зафарномага имзо чекишди.

- Эрта баҳордан 10 гектардан зиёдроқ ерда ғўз парваришладик,-дейди фермер хўжалиги етакчиси С. Ашрапов.- Бунда барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ташкил этишга эътибор қаратдик. Натижада далаларимизда мўл-  кўл ҳосил етиштирилди. Шу кунгача қайта ишлаш корхоналарига 28,3 ўрнига 29 тонна сифатли саноат хом ашёси етказиб берилди.

 

Туманимизнинг  хушманзара гўшасида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг бевосита бош-қошлигида нуронийларимиз учун «Қадрлаш» дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожланишининг муҳим ижтимоий масаласи сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Наманган шаҳридаги «Ёшлар марказида» ўтказилган танловда шаҳар ва туман босқичлари ғолиблигини қўлга киритган 12 нафар иқтидорли йигит-қизлар қатнашди. Унда энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган туманимиз вакили, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази маъмури Хуршида Бобожонова ғолиб бўлиб, ушбу нуфузли танловнинг республика босқичида қатнашиш шарафига муяссар бўлди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП марказий кенгаши ташаббуси билан вилоятимизда Наманган вилояти шаҳар ва туманлари бошланғич партия ташкилотларининг иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштиришга бағишлаб республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар қатнашчилари туманимизда бўлиб, партиянинг туман кенгаши фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Уларга, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишлари сифати ва самарадорлигини ошириш, партия-га янги аъзолар қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш борасидаги ишлар манзур бўлди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.