А. Қаюмов етакчилигидаги «Ертикан соҳибкори» фермер хўжалиги аъзолари 20 тонна саноат хом ашёси йиғиштириб олиб, шартнома режасини туманда биринчилардан бўлиб бажардилар.

***

Ертиканда деҳқончилик қилаётган Қ. Отамирзаев етакчилигидаги «Аҳрорбек Саиджон гулшани» фермер хўжалиги аъзолари 31 гектар ердан 63 тонна сифатли пахта хом ашёси тайёрлаб, зиммаларидаги шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.

«Қўқимбой янги техникаси» ММТП ҳудудидаги «Келажак дуру жавоҳири» фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам зафарномага имзо чекишди.

- Эрта баҳордан 10 гектардан зиёдроқ ерда ғўз парваришладик,-дейди фермер хўжалиги етакчиси С. Ашрапов.- Бунда барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ташкил этишга эътибор қаратдик. Натижада далаларимизда мўл-  кўл ҳосил етиштирилди. Шу кунгача қайта ишлаш корхоналарига 28,3 ўрнига 29 тонна сифатли саноат хом ашёси етказиб берилди.

 

А. Мўминов етакчилигидаги «Ертикан олтин толаси» фермер хўжалиги миришкорлари ҳам 16,8 тонна ўрнига 17,3 тонна пахта тайёрлаб, контрактация шартномани «Тергачи тех сервис» ММТП ҳудудида биринчилардан бўлиб бажардилар.

***

УЧ КУНДА 150 МИНГ СЎМ

Қорасув қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи Гулҳаё Йўлдошева маҳалладошлари билан пахта йиғим-теримида фаол қатнашмоқда. Қалб амри билан далага чиққан чевар теримчи уч кунда терган пахтаси учун 150 минг сўм ҳақ олди.

Маҳаллада бундай теримчилар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, Марғуба Жуманова ҳам чевар теримчи сифатида барчага ибрат бўлмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.