Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Бу таҳририятимиз жамоаси зиммасига алоҳида вазифа юклайди.

«Косонсойнома» газетаси муштарийлари бир неча йиллардан буён бизнинг ишончли ҳамроҳимиз сифатида фойдали таклифларини йўллашади. Журна-листлар билан суҳбатлашишади. Ўз фикр - мулоҳазалари билан ўртоқлашади ва севимли нашрларидан зарур ахборотларни олишади.

Ана шу анъанани давом эттириш, газетхон ўртасидаги ишончли мулоқотни мунтазам йўлга қўйиш мақсадида газетамизнинг Виртуал қабулхонасини очаяпмиз.

Виртуал қабулхонага йўлланадиган мактублар, таклифлар ва мулоқотларда газетхонларни қизиқтирадиган масалалар бўйича муносабатларни кутамиз. Муштарийлар томонидан тилга олинган таклиф мулоҳаза ва муаммоларни ҳал этиш учун бутун имкониятларимиздан фойдаланамиз. Исми - шарифингиз, аниқ манзилингиз ва алоқа белгиларингиз кўрсатилган мурожаатларни ижодий ходимларимиз синчиклаб ўрганишади ва уларни мутасадди ташкилотлар иштирокида ҳал этишга ҳаракат қилишади.

Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни қуйидаги кўринишларда жўнатишингиз мумкин:

1. Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почтаси орқали. 2. Хат орқали: манзил: Косонсой шаҳар, А. Навоий номли кўча, 14- уй. «Косонсойнома газетаси таҳририяти.

Мурожаат учун телефон: 65-23-289.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.