Кўпчиликнинг хабари бор, яқинда "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди. Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида туманимиздаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Жавлонбек Абдуллаев ҳам бор. Яъни тумандошимиз Президентимиз томонидан "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Байрам шарафига вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган  тадбирда Ж. Абдуллаевга вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов томонидан медаль топширилди ва ҳамма бу қувончли воқеани олқишлади.

Маълумки, туманимиздаги "Тергачи" мавзесида 2020 йилда  "Кушон" кичик саноат зонаси ташкил этилган. Вилоят Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциясининг мазкур ҳудудга масъул этиб тайинланган  вакиллари - Акмалжон БАЁЗОВ ҳамда Жамшидбек ПЎЛАТОВ билан "Кушон" КСЗда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар хусусида суҳбатлашдик.

- Кичик саноат зонаси қанча ер майдонига эга ва унда қанақанги лойиҳалар жойлаштирилган?

Кейинги йилларда маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, махсус дастурлар асосида йўлларни асфальтлаштириш, шағаллаштириш, ичимлик сув тармоқлари тортишга эътибор мисли кўрилмаган даражада кучайтириляпти. Жорий йилдан бошлаб бизнинг ҳудудда ҳам ана шундай хайрли ишлар рўёбга чиқарилиши ҳаммамизни қувонтирди. Яъни вилоятимизнинг бешта туманидаги, жумладан, бизнинг маҳаллада  "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" мезонлари бўйича иш ташкил этиладиган бўлди.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти даврида ҳал этилиши муҳим бўлган ва вужудга кeладиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар ҳамда амалий ёрдам бeриш мақсадида  бўлимимизда ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасининг жума кунлари "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ўтказилади. Марҳамат, бизга мурожаат этинг.

Хизматлар - Косонсой туманида 2023 йилнинг январь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 59,8 млрд. сўмга етди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 %ни ташкил этган.

Саноат - 2023 йилнинг январь ойида туманда 53,3 млрд. сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 5,0 млрд. сўмини озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 48,3 млрд. сўмини ноозиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этган.

Эксперт-криминалистика фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учунгина эмас, балки бошқа соҳаларга ҳам керакли  хизмат ҳисобланади. Масалан, пул ёки бошқа қимматли қоғознинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлаш учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини оддий фуқаро ҳам билиши лозим. Шу сабабли туманимизда банк, тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган мутасаддиларга ҳамда фуқароларга мазкур хизматнинг аҳамиятини батафсил тушунтириб келмоқдамиз.

Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг даромадли соҳаларидан бири ҳисобланади. Оз муддат ичида натижа кўрсатувчи юмуш бўлган ипак тола етиштиришга бугунги кунда мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда жорий йилда 2930 қути қурт уруғи парваришлаш, 168 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш мақсад қилиб олинган.

Айни пайтда ҳудудларда пилла етиштириш авж паллада. Пиллакорлар залворли меҳнатлари самарасини кўра бошладилар.

10 майдан "Гўрмирон" ҳудудидаги пилла қабул қилиш пунктида дастлабки ипак қурти ҳосилини қабул қилиш жараёни бошланди.

Туманимизда кичик саноат зоналарини ташкил этиш орқали корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини кучайтириш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозиргача бир неча ана шундай ҳудудлар жорий қилинди. Янги йилда яна бир - "Намуна" кичик саноат зонаси (КСЗ)ни барпо қилишга киришилди.

Ер майдони 26,2 гектардан иборат бўлган КСЗда умумий қиймати 206 млрд. 700 млн. сўмликдан иборат 28 та лойиҳани рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳаларда режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун 2 млн. 500 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция киритилади. Энг асосийси, барча тизим тўла қувват билан ишга тушса, 1 минг 790 та иш ўринлари яратилади.

"Боғишамол" МФЙ аҳолисининг аҳиллиги туфайли ҳамда депутатлар ва ҳудуддаги тадбиркорларнинг кўмаги билан узунлиги 3,8 км. бўлган ичимлик суви тармоғи тортилди.

Сиғими 200 м3 бўлган тоза сув сақлаш бетон-ҳовуз ва сув сақлаш-тарқатиш минораси қурилди. Бу эса ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Зеро, ичимлик суви масаласи қишлоқ жойларида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, истеъмол қилинадиган сувга нисбатан талабнинг ортиб бораётгани, баъзи ҳудудларда маҳаллий табиий сув манбааларининг етишмаслиги барча истеъмолчиларга сувни энг оқилона ва камҳараж  етказиб беришни талаб этади. 

Туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари томонидан аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қатор тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, мурожаатлар асосида муаммолар ҳал этиб бориляпти.

Изланувчанлиги билан танилган Абдулвоҳидхон Нуриддинов  "Махдуми Аъзам Косонийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг аҳамияти" мавзусидаги 09.00.03 - "Фалсафа тарихи" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.

Шу мавзудаги диссертациясини  Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли Илмий кенгашда ўта муваффақиятли ҳимоя қилиб, юз фоизли натижа билан  фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори илмий  унвонига эришди.

Ҳамшаҳаримизни бу илмий даража билан муборакбод этамиз.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.