Хизматлар - Косонсой туманида 2023 йилнинг январь ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 59,8 млрд. сўмга етди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 %ни ташкил этган.

Саноат - 2023 йилнинг январь ойида туманда 53,3 млрд. сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 5,0 млрд. сўмини озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 48,3 млрд. сўмини ноозиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этган.

Қурилиш - 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига туманда жами 241 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан жорий йилнинг январь ойида қиймати 16,7 млрд. сўмлик қурилиш ва бунёдкорлик ишлари бажарилган.

Хорижий корхоналар - 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига туманда 31 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан 9 таси хорижий ҳамда 22 тасини қўшма корхоналар ташкил этмоқда.

Савдо - 2023 йилнинг январь ойида Косонсой туманининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми 49,4 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 48,6 млрд. сўми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари ҳиссасига тўғри келади.

Туман статистика бўлими.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.