«Гулистон-2» маҳалласида янги сауна-ҳаммом қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хусусий тадбиркор Муҳибиллохон Абдуллахонов барпо этган янги хизмат кўрсатиш шахобчаси замонавий асбоб-анжом, мебеллар билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналарда бошқа бир қатор сервис хизматлари кўрсатиш имконияти мавжуд.

Ҳабибуллохон Аҳмедов туманимизда номи чиққан тадбиркорлардан бири эди. Муҳибиллохон ва яна уч ўғил ота изидан бориб, элга хизмат қилиб келишмоқда.

 

 

 

 Наврўз-умумхалқ байрами арафасида «Гулистон соф савдо» МЧЖнинг янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси очилди.

Туман марказидаги эски буюм бозори ўрнида барпо этилган ушбу мажмуа мўъжаз ва кўркамлиги ҳамда замонавий дизайни билан аввалгисидан тубдан фарқ қилади.

Мажмуа 150 та шахобчага эга бўлиб, уларда барча қулайликлар яратилган, аҳолига замонавий савдо хизмати кўрсатишга барча имкониятлар мавжуд. Энг муҳими, 200дан ортиқ киши иш билан таъминланди.

Мажмуанинг очилиш маросими катта тантанага айланди. Унда вилоят, туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари, нуроний қария-ларимиз ҳозир бўлдилар.

Тантанани туман ҳокими А.Абдукаримов очди. Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Б. Юсупов йиғилганларни туманимиз ҳуснига ҳусн қўшган янги мажмуа билан самимий муборакбод этди. Бундай бежирим ва кўркам савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини бунёд этган қўли гул қурувчиларга миннатдорчилик билдирди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.