ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

2023 йилнинг январь-дeкабрь ойларида жами 274 та янги корхона ва ташкилотлар (фeрмeр ва дeҳқон хўжаликларисиз) рўйхатга олинган бўлиб, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 97,5 фоизга кўп.

Янги корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (81 та), саноат (57 та), қишлоқ ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (36 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (18 та) ва қурилиш (17 та) тармоқларидан иборат.

Республикамиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги алоҳида ўрин тутади. Айниқса, пахтачилик, ғаллачилик ва пиллачиликдан олинаётган даромадларнинг мамлакатимиз бюджетини шакллантиришда аҳамияти катта. Шу боис мазкур тармоқларни тараққий топтиришга, амалиётда замонавий технологияларни қўллашга ҳамда давлат томонидан субсиядиялар ажратишга эътибор кучайтирилмоқда. Бунга жавобан пахтакор, ғаллакор ва пиллакорларимиз юқори ҳосилдорликка эришиш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Баҳорнинг қизғин паллаларида туманимизда ҳам чигит экишга барвақт киришилди. Жорий йилда 3 минг 806 гектар ерда 12 минг тонна пахта етиштиришга аҳд қилган азаматлар ҳозиргача уруғликнинг асосий қисмини ерга қадаб бўлдилар. Эътиборлиси,  бу йил Хитойдан келтирилган янги навлар ҳам синов тариқасида 320 гектар майдонга экилмоқда.

Анъанага кўра, ҳар йили 27 июнь республикамизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади. Сўз эркинлиги таъминланаётган, журналист ва блогерлар давлатимиз раҳбари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётган мамлакатимизда байрамимиз йилдан-йил янада тантанавор тус олмоқда. 2022 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида ОАВлар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлаганлиги биз, ижодкорларни янада руҳлантирди.

Шунингдек, Юртбошимизнинг "Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак: барчамиз демократия деб аталган буюк мактабнинг ўқувчиларимиз. Бу борада ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз зарур. Фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялашда журналистика соҳаси вакиллари, муҳтарам фахрийларимиз ўзларининг бой тажрибаси ва ибратли фазилатлари билан алоҳида намуна кўрсатадилар, деб ишонаман", дея таъкидлаганлиги кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Республикамизда 1 мартдан 1 апрелга бўлган давр "Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги"  дея эълон қилинган. Айни пайтда тадбир ниҳоясига етмоқда, бироқ ҳушёрлик кундалик турмушда ҳамишалик шиорга айланиши лозим.

Бўлимимиз  бир неча йилдирки,  туман ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида фавқулодда вазиятларнинг: ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиқиши, овқатдан заҳарланиш, сел-тошқинларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ойлик давомида ҳам  халқ хўжалигининг барча тармоқларида ишловчилар, шунингдек саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин рўй бермаслиги ва кутилмаган вазиятнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун масъул ҳисобланган жамоалар раҳбарлари билан тарғибот-ташвиқот ўтказилди.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий

ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар

бўйича ўринбосари Алишер Шералиев билан мулоқот

- 2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили, дея эълон қилинганлиги ёш  авлоднинг пухта билим эгаллашига  мамлакатимизда нақадар устувор вазифа сифатида қаралаётганидан дарак беради.Туманимизда сўнгги йилларда таълим тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида нималар дея оласиз? 

Наманган вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоят аҳолисининг 63 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Ҳар йили ичимлик суви оғир ҳудудлари ўрганилиб, босқичма-босқич янги тармоқлар тортилиб,  қудуқлар кавланмоқда. 

Косонсой тумани тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражасига кўра вилоятнинг оғир ҳудудларидан бири ҳисобланади. Жорий йил бошидаги таҳлилларга кўра туманнинг 48 фоиз аҳолиси тоза сувдан фойланиш имкони яратилган. Албатта, ичимлик суви тармоқларини тортиш ва улардан фойдалинишда нафақат давлат ташкилотларига, шу билан бирга, хусусий секторга суяниб ишлаш, уларни ҳам тизимга жалб этиш яхши натижа бериши жаҳон мамлакатлари тажрибасида синовдан ўтган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.