Республикамизда 1 мартдан 1 апрелга бўлган давр "Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги"  дея эълон қилинган. Айни пайтда тадбир ниҳоясига етмоқда, бироқ ҳушёрлик кундалик турмушда ҳамишалик шиорга айланиши лозим.

Бўлимимиз  бир неча йилдирки,  туман ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида фавқулодда вазиятларнинг: ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиқиши, овқатдан заҳарланиш, сел-тошқинларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ойлик давомида ҳам  халқ хўжалигининг барча тармоқларида ишловчилар, шунингдек саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин рўй бермаслиги ва кутилмаган вазиятнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун масъул ҳисобланган жамоалар раҳбарлари билан тарғибот-ташвиқот ўтказилди.

Ҳар бир фуқаро зийрак бўлиши, турли кўнгилсизликлар рўй бермаслиги учун оқилона иш юритиши зарур. Айниқса, баҳорги, сел ва тошқинлар юзага келиши мумкин бўлган айни даврда ниҳоятда ҳушёр бўлиш талаб қилинади. Косонсойда оқар сув ҳавзалари кўплигини назарда тутган ҳолда ҳар бир ҳудудда сергаклик билан изчил тадбирлар олиб борилиши мақсадга мувофиқ.

Алижон СОБИРОВ, туман ФВБ ФВДТ ва ФМФТЭ бўлинмаси бошлиғи, капитан.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.