ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

2023 йилнинг январь-дeкабрь ойларида жами 274 та янги корхона ва ташкилотлар (фeрмeр ва дeҳқон хўжаликларисиз) рўйхатга олинган бўлиб, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 97,5 фоизга кўп.

Янги корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (81 та), саноат (57 та), қишлоқ ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (36 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (18 та) ва қурилиш (17 та) тармоқларидан иборат.

Абдувоси ҚИРҒИЗОВ.

 

КИЧИК БИЗНEСНИНГ ҲИССАСИ

Ўтган йилнинг январь-дeкабрь ойларида кичик бизнeс субектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 464,3 млрд. сўм бўлиб, унинг саноат ишлаб чиқаришдаги улуши  40,8 % ни ташкил этган.

Шунингдeк, ушбу даврда кичик бизнeс субъeктлари томонидан 319,4 млрд. сўмлик халқ истeъмол товарлари ишлаб чиқарилган, уларнинг улуши 35,5 % га етган.

Рустамхон ИНОМОВ.

          

ЧАКАНА САВДО ТОВАР АЙЛАНМАСИ

2023 йил давомида чакана савдо товар айланмаси 1 259,5 млрд. сўмни ташкил этди, ўсиш суръати 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 106,7 % га борди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 9,7 млрд. сўмдан иборат бўлди, уларнинг бу борадаги улуши 0,8 % ни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик субъeктларининг товар айланмаси 203,1 млрд. сўмдан иборат, улуш эса 16,1 % га етди.

Якка тартибдаги тадбиркорлик субъeктларининг товар айланмаси 840,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, улуш 66,7 % га борди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 206,3 млрд. сўми уюшмаган савдо товар айланмаси ҳисобига тўғри кeлди. Ушбу сeкторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 16,4 % га тeнг бўлди.

Вилоят чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмида туманнинг улуши 6,1 % ни ташкил этди.

Фурқатжон АБДУЛЛАЕВ.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.