Рустамжон Расулов оиласи  4 қути ипак қуртидан 140 килограммдан зиёд сифатли "кумуш тола" тайёрлаб, "Косонсой пахтакори" фермер хўжалиги пилла хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшди.

Бунда оилага кўп йиллик тажриба асқотди. Тажрибали пиллакор турмуш ўртоғи, уй бекаси Шоиражон ва қизи Муҳайёхонлар билан астойдил меҳнат қилиб, кўзланган натижага эришди.

Туманимиз ғаллакор фермерлари пишиб етилган ҳосилни пешма-пеш ўриб-йиғиб, туманимиз ғалла хирмонини юксалишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Туман ғалла штаби маълумотларига кўра, «Абдувойит ҳосилот» фермер хўжалиги ғаллакорлари 49,4 гектар майдондан 145,2 тонна сара дон тайёрлаб, шартнома режаларини ортиғи билан бажардилар.

Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шерзодбек Исмоилов компьютер билимдони. У яқинда НТМL дастурида веб-саҳифа яратиб, вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг "Юксак маънавиятли авлод" дипломига сазовор бўлди.

Коллежнинг компьютер ва унинг тизимларини созлаш ва таъмирлаш техника йўналишида таҳсил олаётган Ш. Исмоилов  айни пайтда "Юрт истиқболи" республика кўрик-танловига ҳозирлик кўрмоқда.

Тажрибали пиллакор Ойшажон Мамажонова ва Қобилжон Мамажоновлар бу йилги мавсумда жонлантирилган 4 қути ипак қуртини меҳр билан парваришлаб, 100 кгдан зиёд сифатли пилла етиштиришди.

Маҳалламизда бундай илғор пиллакорлар кўпчиликни ташкил этади.

Маъсуда Калонова ҳам «Саид-ғани полвон» фермер хўжалиги билан ички шартнома асосида ипак қуртини парваришлаб, ҳосилни топширишга киришмоқда.

Қўқимбой ҳудудидаги «Шижоати жаннат» фермер хўжалиги давлатга ғалла сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

Хўжаликда мавжуд 23, 8 гектар ғаллазордан 73,3 тонна сара дон ўриб-йиғиб олинди. Шунингдек, «Пахтакор саховати», «Саври сада гавҳари», «Испарон бунёдкори», «Кўҳна Кушон диёри», «Ёшлик Исломхон боғи», Зуҳра чарос кўзли» фермер хўжалиги ғаллакорлари ҳам зафар маррасини эгалладилар.

«Сокинсой жилоси» фермер хўжалиги ғаллакорлари жорий йил ҳосили учун дон экилган майдонларда намунали иш ташкил этишди. Натижада фермер хўжалиги далаларида ҳосилга барака кирди. Хўжалик ғаллакорлари давлатга 189,9 тонна сифатли ва сара дон топшириб, шартнома режаларини бажардилар.

Туманимизда кундан кунга ғолиб фермерлар сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, «Танга топди оқ олтини», «Аҳрорбек Саиджон гулшани», «Мангу муҳаббат қасри», «Бобомурод ҳосили» фермер хўжаликлари ҳам зиммаларидаги мажбуриятни ошириб уддаладилар.

 

 

 

 

 

 

 

Тажрибали пиллакор Абдулазиз Восижонов ва Тўхтажон Каримовалар оиласи эллик килограммдан ошириб сифатли пилла тайёрлашга эришдилар.

Туман марказидаги "Навбаҳор" маҳалласида бундай пиллакор оилалар кўпчиликни ташкил этади. Яна бир илғор пиллакор, уй бекаси Ризвонгул опа Шамсиддинова ҳам пилладан сифатли ва баракали ҳосил олди. Юнусхон Бобохўжаев, Эркин Жалилов кабилар ҳам етилган ҳосилни топширишга киришдилар.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига 42-Косонсой сайлов округидан сайланган депутат С.Турғунов сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Депутат округга ташрифи чоғида аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди ҳамда ечимини кутаётган муаммоларни ўрганди. Ҳудуддаги касб-ҳунар коллежи, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, фермер хўжаликларида бўлиб, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этиш масалаларига эътибор қаратди. Жумладан, туман марказидаги Навоий МФЙ, Қўқимбой, Тергачи, Чиндовул, Косон, Ёшлик ва Қорасув ҚФЙларда ўтказилган учрашувларда сайловчилар вакиллари, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари қатнашдилар.

«Тергачи» ММТП ҳудудидаги «Абдулбосит Қорабоев» фермер хўжалиги ғаллакорлари туманимизда биринчилардан бўлиб, зиммаларидаги шартнома режаларини ошириб бажардилар.

Олам аҳлининг тўқлиги ҳам, хурсандчилиги ҳам аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонларнинг меҳнатидандир. Фермер Бобур Қорабоев истиқлол шарофати билан ўз ери, ўз мулкининг ҳақиқий эгаси бўлганлардан бири. Юртимизда фермерлик ҳаракати ривожи учун кенг йўл очилганлиги, фидойи фермерларнинг фидокорона меҳнати туфайли бугун Ўзбекистонимиз аҳолисини ўз дони, ўз беминнат нони билан таъминлабгина қолмасдан, балки чет элга ғалла экспорт қиладиган мамлакатга айланди.

 Туман ҳокимининг 2015 йил 20 январдаги "Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида туманда бу тадбир уюш-қоқлик билан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгашида ИИБ ЙҲҲ режасига асосан ташкилотда мавжуд 21 та автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилди. Унда 95,2 фоиз автотранспорт воситалари техник соз, деб топилди, битта автомашинанинг техник созлиги қайта синовдан ўтказишга йўналтирилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.