Қўқимбой ҳудудидаги «Шижоати жаннат» фермер хўжалиги давлатга ғалла сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

Хўжаликда мавжуд 23, 8 гектар ғаллазордан 73,3 тонна сара дон ўриб-йиғиб олинди. Шунингдек, «Пахтакор саховати», «Саври сада гавҳари», «Испарон бунёдкори», «Кўҳна Кушон диёри», «Ёшлик Исломхон боғи», Зуҳра чарос кўзли» фермер хўжалиги ғаллакорлари ҳам зафар маррасини эгалладилар.

Ғалла ўрим-йиғимида «Кейс» комбайни  операторлари Раҳматулло Саидов ва Қосимжон Дадажонов ҳамкасбларига ўрнак бўлишяпти.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.