Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига 42-Косонсой сайлов округидан сайланган депутат С.Турғунов сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Депутат округга ташрифи чоғида аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди ҳамда ечимини кутаётган муаммоларни ўрганди. Ҳудуддаги касб-ҳунар коллежи, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари, фермер хўжаликларида бўлиб, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этиш масалаларига эътибор қаратди. Жумладан, туман марказидаги Навоий МФЙ, Қўқимбой, Тергачи, Чиндовул, Косон, Ёшлик ва Қорасув ҚФЙларда ўтказилган учрашувларда сайловчилар вакиллари, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари қатнашдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати С. Турғунов учрашувларда жорий йилнинг январь-май ойларидаги депутатлик фаолияти ҳақида ахборот берди.

Шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, қабул қилинган қонунлар лойиҳалари тўғрисида, ўзи аъзо бўлган қўмита ва фракция фаолияти ҳақида батафсил гапириб берди. Сайловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Учрашувларда туман ҳокими А. Абдукаримов, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси Д. Абдураҳимовалар қатнашди.

Абдуллохон Абдушаҳидов, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши бош мутахассиси.

****

БЎШ ВАҚТ - ХУШ ВАҚТ

Туман "Баркамол авлод" марказида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда турли-туман тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Болаларнинг ёзги таътил вақтида марказнинг кўплаб тўгараклари ўз фаолиятини оромгоҳларда ҳам давом эттиради.

Яқинда марказда вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказиш, уларнинг иқтидорларини янада такомиллаштириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда туман прокурори ёрдамчиси А. Икрамов, туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия масъул котиби Ғ. Халилов сўзга чиқиб, ёзги таътилда болаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ташкил этиш, тўгараклар фаолиятини янада жонлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда марказнинг "Фольклор" тўгараги аъзолари Қ. Абдуқодиров, М. Мақсудов, С. Аҳмадалиевалар дилрабо куй-қўшиқлар ижро этишди.

Г.Изатуллаева, Э.Фазлиддинова,

марказ мутахассислари.

****

"ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!"

Халқ таълими йўналиши бўйича "Ягонасан, муқаддас Ватаним!" кўрик-танловининг вилоят босқичида туманимиздаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари муносиб қатнашиб, республика йўлланмасини қўлга киритишди.

Бундай шарафга мактабнинг "Ниҳол" фольклор жамоаси, ёш талантлардан Ш. Усубжонова, Г. Ҳасанбоева, Т. Тўхтасинов,     Ш.Ёқубжонова, Қ. Абдуқодиров кабилар сазовор бўлишди.

Ёшларимизга республика танловида муваффақият тилаймиз.

О.Азимов, мусиқа мактаби ўқитувчиси.

****

ЖАЖЖИ ДУАТЛОНЧИЛАР ЗАФАРИ

Яқинда МК "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги мактабгача таълим-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида дуатлон бўйича мусобақа ўтказилган эди. Унда 28 та жамоа ичида 13-МТТМ кичкинтойлари ғолиб чиққандилар.

Куни кеча ғолиб жажжи дуатлончилар Уйчи туманида бўлиб ўтган вилоят мусобақасида муносиб қатнашиб, вилоят чемпиони бўлишди ва республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

13-мактабгача таълим-тарбия муассасаси тарбияланувчилари бўлган кичкинтой полвонларимизга Тошкентда омад ёр бўлишини тилаймиз.

Ҳ.Ҳайдаров, МК "Ватанпарвар" ташкилоти

туман кенгаши раиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.