Туманимиз ғаллакор фермерлари пишиб етилган ҳосилни пешма-пеш ўриб-йиғиб, туманимиз ғалла хирмонини юксалишга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Туман ғалла штаби маълумотларига кўра, «Абдувойит ҳосилот» фермер хўжалиги ғаллакорлари 49,4 гектар майдондан 145,2 тонна сара дон тайёрлаб, шартнома режаларини ортиғи билан бажардилар.

Туман Кенгаши депутати Исломжон Ҳусаинов бош бўлган фермер хўжалигида ҳосил чўғи мўл бўлди. Хўжалик деҳқонлари давлат омборига 118,5 ўрнига 119,4 тонна дон тўкишди.

Шунингдек, «Буюк Қоратоғ», «Арофатхон Саломова», «Хуршид Аҳадхон», «Қозоқовул даласи», «Эски қалъа ҳосили», «Камронбек ҳосили», «Кушон волида фазо», «Қозоқовул ҳосили», «Улуғчинор шаббодаси», «Янги йўл кўрки», «Қўшчинор ҳосили», «Қўқимбой ҳосили», «Улуғбек», «Бўстон олтин толаси», «Оқтепа баракаси», «Қора ариқ ҳосили», «Тагижар оқ олтини», «Чинор», «Косонсой жаҳон» каби фермер хўжаликлари ҳам зиммаларидаги мажбуриятни бажаришди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.