Туман ҳокимининг 2015 йил 20 январдаги "Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида туманда бу тадбир уюш-қоқлик билан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгашида ИИБ ЙҲҲ режасига асосан ташкилотда мавжуд 21 та автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилди. Унда 95,2 фоиз автотранспорт воситалари техник соз, деб топилди, битта автомашинанинг техник созлиги қайта синовдан ўтказишга йўналтирилди.

Шуниси эътиборлики, кейинги йилларда ташкилотнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилмоқда. Жумладан, биргина ўтган йили ва шу йилнинг тўрт ойи ичида ташкилот янги 2 та "Нексия", 1 та "Кобальт", 1 та "Дамас" автомобиллари билан таъминланди.

Ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида амалий машғулотларни янада сифатли ўтказиш учун ҳам автомашиналарни техник созлиги катта аҳамиятга эга.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги режа асосида жорий йилнинг 30 июнигача ўткази-лади.

Ҳ.Ҳамраев, туман ИИБ ЁҲХГ катта инспектори.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.