«Тергачи» ММТП ҳудудидаги «Абдулбосит Қорабоев» фермер хўжалиги ғаллакорлари туманимизда биринчилардан бўлиб, зиммаларидаги шартнома режаларини ошириб бажардилар.

Олам аҳлининг тўқлиги ҳам, хурсандчилиги ҳам аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонларнинг меҳнатидандир. Фермер Бобур Қорабоев истиқлол шарофати билан ўз ери, ўз мулкининг ҳақиқий эгаси бўлганлардан бири. Юртимизда фермерлик ҳаракати ривожи учун кенг йўл очилганлиги, фидойи фермерларнинг фидокорона меҳнати туфайли бугун Ўзбекистонимиз аҳолисини ўз дони, ўз беминнат нони билан таъминлабгина қолмасдан, балки чет элга ғалла экспорт қиладиган мамлакатга айланди.

Бундан «Абдулбосит Қорабоев» фермер хўжалиги аъзолари ҳам ҳақли равишда фахрланадилар.

Фермер хўжалиги ғаллакорлари 30,6 гектар ердан режадаги 54,5 тонна ўрнига 65,5 тонна сара дон тайёрлаб, қайта ишлаш корхонасига етказиб беришди.

Бунда Икромжон Ашуров, Абдуллажон Парпиев, Каримхон Жалилов, Маъруфжон Ғаниев, Абдуқундуз Қаҳҳоров, Абдусаттор Исабоев кабиларнинг ҳиссалари катта бўлди.

Ҳалол меҳнатингиз роҳатини кўринг, доимо нондек азиз бўлинг, азиз ғаллакорлар!

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.