Тажрибали пиллакор Абдулазиз Восижонов ва Тўхтажон Каримовалар оиласи эллик килограммдан ошириб сифатли пилла тайёрлашга эришдилар.

Туман марказидаги "Навбаҳор" маҳалласида бундай пиллакор оилалар кўпчиликни ташкил этади. Яна бир илғор пиллакор, уй бекаси Ризвонгул опа Шамсиддинова ҳам пилладан сифатли ва баракали ҳосил олди. Юнусхон Бобохўжаев, Эркин Жалилов кабилар ҳам етилган ҳосилни топширишга киришдилар.

Пиллачилик - туман қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири. Эрта кўкламда об-ҳавонинг ноқулай келиши пиллакорларимизни анча ташвишга солиб қўйди. Бироқ улар кўп йиллик тажрибаларини ишга солиб, ипак қуртини жонлаштиришдан тортиб, уни йиғиштириб олгунча фидокорона меҳнат қилдилар. Натижада мўлжалдаги ҳосилни олишга эришилмоқда.

Бошқа жойларда бўлгани каби Қўқимбой ҚФЙ пиллакорлари ҳам ҳосил топширишда пешқадамлик қилишмоқда.

Дастлабки ҳосилни топширган пиллакорлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

В.Тожибоева, туман ҳокимининг ўринбосари,      хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.