"Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади". Президентимизнинг ушбу даъвати мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича истиқболи вазифалар белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегиясида кўзланган мақсадлар билан ҳамоҳанг бўлиб унда инсон ва унинг манфаатлари барча нарсадан устун, деган тамойил мужассамдир.

Бугун одамларимизнинг кўнг-лига қулоқ тутиб, уларнинг дарду ташвишлари, муаммоларини ечимини топиш муҳим вазифаларимизга айланди.

Барча, жумладан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилган камчиликларни қонунчилигимиз ва унинг ижро механизмидаги бўшлиқларни аниқлаб, уларнинг ечимини топиш давлатимиз раҳбарининг ҳамиша эътиборида бўлмоқда. Президентимизнинг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилинишида ҳам ана шу мақсадлар мужассамдир. Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агент-лиги, унинг негизида туманларда Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

Қишлоқ  истиқболи-юрт истиқболи. Қишлоқ тараққиёт топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади. Бежиз, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида қишлоқларни тараққий эттиришга, у жойларда ҳам ихчам, замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхоналар қуриш, тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантиришга эътибор қаратилмаяпти.

Янги йилнинг илк кунларида қишлоғимиз кўчалари шаҳарлардагидан қолишмайдиган тарзда янада чароғон бўлди.

"Адолат" СДП туман кенгаши раиси М. Жалилов, "Ширинбулоқ" МФЙ раиси Д. Аҳмаджонова, туман Кенгаши депутати М. Холдоров бош-қошлигида маҳалламизга тунги ёритиш чироқлари тортилганлиги аҳолининг беҳад хурсанд қилди. Бу хайрли ва эзгу ишда туман ободонлаштириш бошқармасининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Бутун юртимизда бўлгани каби туманимизда ҳам Янги йил байрами кўтаринкилик билан қарши олинди.

Аммо болажонлар учун байрам давом этмоқда. Қишги таътил бунга имконият бермоқда. Шу кунларда туман ҳокими, ёшлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаш раиси Ж. Юлдашев тасдиқлаган тадбирлар режаси асосида «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида Ёшлар Янги йил карнавали» лойиҳалари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан маҳаллалардаги кам таъминланган оила фарзандари ҳамда жисмоний имконияти чекланган болалардан 30 нафарига Қорбобонинг Янги йил байрами совғаси тарқатилди.

Боғишамол маҳалласида якка ёлғиз яшовчи Н. Абдуназарованинг ёшлар вакилларини ташрифидан қалби қувончга тўлди. Онахоннинг байрам дастурхонини тўкин-сочин бўлишида Ёшлар ташкилотининг ҳиссаси катта бўлди.

Мамлакатимизда йил давомида соҳалар қаторида ижтимоий соҳани ривожлантириш, хусусан, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайру саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг «Аҳолининг ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, ушбу тоифадаги оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитларини яхшилашга қаратилган бир қатор ишлар қилинди. Хусусан, Янги йил байрами арафасида туманимиздан 200га яқин кам таъминланган оилалар Президент совғаси сифатида маиший техника жиҳозлари ва  қимматбаҳо совғалар билан таъминланди.

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг бахту камоли йўлида улкан ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Келажак авлод вакилларининг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб улғайтириш ҳамиша давлатимиз эътиборида. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳр-га ташна ўғил-қизларимиз ҳамиша ғамхўрлик оғушида.

Янги йил арафасида Наманган шаҳрида бўлиб ўтган «Президент арчаси» шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолиги, мустақиллик неъматига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлди. Болаларга шоду-хуррамлик улашган байрам тантаналари давомида «Президентимиз совғалари»нинг топширилиши тадбир қатнашчиларининг ҳар бирини қувончига қувонч қўшди. Вилоят ҳокими Х. Бозоров Президентимиз номидан болажонларга 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат совғаларни тақдим этар экан, уларга эзгу тилаклар билдирди. Бу бахтиёр болалар сафида туманимиздан Шаҳноза Ортиқхўжаева, Нафиса Устабобоева, Исмоил Усмонхонов, Дилшод Маъмуржонов, Баҳриддин Дадахонов, Ойшахон Усмонхонова кабилар ҳам бўлишди.

Жорий йилнинг 18 декабридан 28 декабригача давом этадиган ёшлар Янги йил карнавали доирасида ўтказилган тадбирлар концепцияси ва манзилли режалар ишлаб чиқилди. Унда ёшлар симфоник оркестри концерт дастури, «Қаҳратонда қувноқ ҳазиллар» деб номланган қувноқлар ва зукколар танлови, «Янги йил эртаклари» маскерат шоуси, «Бирлашамиз, Ватан равнақи сари» шиори остидаги Янги йил флешмоблари, «Меҳрим сенга армуғон» деб  аталувчи сеҳрли ўйинчоқлар лойиҳаси, миллий ва замонавий рақслар фестивали каби ранг-баранг тадбирларга кенг ўрин берилган.

4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида карнавал дастуридан ўрин олган ёшлар симфоник оркестри катта концерти бўлиб ўтди.

Наманган санъат коллежининг симфоник оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар ёш томошабинлар - мактаб ва коллежлар ўқувчиларига манзур бўлди.

Нуроний кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром, меҳр – оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисми, уларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор, юксак маънавият белгисидир. Зеро, мамлакатимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожланишининг муҳим ижтимоий масаласи сифатида қараб келинмоқда.

Президентимизнинг «Ўзбе-кистон Фахрийларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳам ана шу мақсадларни ўзида мужассам этган.

Фармоннинг 4-бандида туман ва шаҳарларда «Нуронийлар маскани» комплексларини яратиш ва уларда ўқув заллари, хордиқ хоналари, даволаш физкультураси, овқатланиш хоналари ва тиббий кабинетларни ташкиллаштириш белгилангани ҳам нуронийларимизга бўлган ғамхўрликни янада кучайтиришга бўлган эътиборнинг намунасидир.

Туманимизда ана шу муҳим ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш  борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

«Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган тамойил асосида жойларда раҳбарларнинг халқ билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бориши, бунинг натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаат ва муаммолари қонуний ҳал этилаётгани алоҳида эътиборга лойиқдир.

«Чиндовул» МФЙнинг айрим қисмида тоза ичимлик сув таъминотидаги узилишлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганди.

Туманнинг 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Б. Қуролов раҳбарлигида  ишчи гуруҳни жалб қилган ҳолда бу муаммо атрофлича ўрганиб чиқилди ва қисқа муддатда ўз ечимини топди.

Сув насослари сифатли таъмирланиб, аҳолини узлуксиз тоза ичимлик сув билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида туманимизнинг Гўрмирон қишлоғида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилди.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик куни арафасида фойдаланишга топширилган, барча қулайликларга эга дастлабки 3 хонали 2 та уй Президент совғаси сифатида эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга насиб этди.

-Қувончим чексиз. Қутлуғ кунлар арафасида уй-жойли бўлганимдан чексиз бахтиёрман. Давлатимизга, Президентимизга минг-минг раҳмат. Бундай замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойнинг бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўлаб берилди. Янги уйда ишимиз янада самарали бўлади. Чунки айни пайтда касаначилик асосида этак тикаяпман,-дейди Инобат Юлчибоева.

Яна бир фуқаро Юлдузхон Дониёрова учун ҳам бу кун ҳаётидаги унутилмас кун бўлиб қолишини таъкидлаб, «Бундай уй-жойни орзу қилардим. Мана, давлатимиз, Президентимиз ғамхўрлиги сабабли бу орзум амалга ошди. Бағрикенг, саховатли юрт фуқароси эканлигимдан чексиз фахрланаман», деди қалби ҳис-ҳаяжон, қувончга тўла Юлдузхон.

Туман марказидаги Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари учун навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилган ярмаркада иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг ўзларига муносиб иш жойлари топишларига барча имкониятлар яратилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.