Мамлакатимизда йил давомида соҳалар қаторида ижтимоий соҳани ривожлантириш, хусусан, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайру саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг «Аҳолининг ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, ушбу тоифадаги оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маиший шароитларини яхшилашга қаратилган бир қатор ишлар қилинди. Хусусан, Янги йил байрами арафасида туманимиздан 200га яқин кам таъминланган оилалар Президент совғаси сифатида маиший техника жиҳозлари ва  қимматбаҳо совғалар билан таъминланди.

Ўзларига кўрсатилаётган бундай эътибор туфайли ижтимоий кўмакка муҳтож инсонлар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси Президентимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқда. Эзгуликка йўғрилган мазкур тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириш билан бирга, барчани бирдек савоб ишлар сари ундамоқда. Жумладан, олийҳиммат, саховатпеша инсонлар томонидан туманимизда истиқомат қилаётган 360дан зиёд оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.