21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни арафасида тумандошларимиз учун фахрланса арзийдиган воқеа рўй берди. 27-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Барно Тошпўлатова Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган  "Ўзбек тили бўйича энг яхши видеодарс" республика услубий-ижодий ишлар танловида она тили йўналишида биринчи ўринни эгаллади ва 11 миллион сўмдан зиёд пул мукофоти билан тақдирланди.

Фахрланса арзийдиган воқеа, дейишимизнинг сабаби, мазкур танловда мамлакатимизнинг шаҳару қишлоқларида фаолият кўрсатаётган 4 минг 300 дан ортиқ педагоглар ўз ишланмалари билан қатнашдилар. Дастлабки босқичда юқори малакали мутахассислардан иборат комиссия томонидан иштирокчиларнинг 38 нафари танлаб олинган бўлса, кейинги босқичда овоз бериш орқали муносиблар ичидан энг муносиблар сараланди. Ва ниҳоят сўнгги босқичда ғолиблар аниқланди.

Яқинда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов туманимизга келиб, барча соҳада рўёбга чиқарилаётган тадбирларни атрофлича ўрганди. Амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор муаммоларга ечимлар топилди.

ПАХТА ДАЛАЛАРИДА

Вилоят раҳбари пахта майдонларида бўлиб, долзарб мавсум билан боғлиқ ишлар қай даражада ташкил этилганлиги билан қизиқди.  Худойбердиев ММТП ҳудудидаги "Шодиёра Диёра ҳосили", "Азим Музаффар осмони" фермер хўжаликларида теримчилар учун яратилган шароитларни кўриб, мамнун бўлганлигини билдирди. Фаоллик кўрсатаётганларнинг ҳар бирига сов-ғалар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 5-бандида рўйхатга олиш соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу қарорга мувофиқ Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларда алоҳида Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлимлари ташкил этилди.

Мустақилликнинг 29 йилллиги байрами арафасида Гўрмирон қишлоғи аҳолиси қўшалоқ қувончни ҳис қилди. Тадбиркорлар томонидан барпо этилаётган 2,5 гектар майдондаги  бозор қурилиши  ниҳоясига етказилиб, байрам туҳфаси сифатида аҳолига тақдим этилди.

Эътиборлиси, 300 нафар тадбиркорнинг фаолият кўрсатиши учун қулай бўлган 40 та турғун савдо шохобчалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотлар расталари жорий этилган. Яна бир қувонарли томони шундаки, 1,5 гектар майдонда  тамомила замон талабларига жавоб берадиган чорва ҳайвонлари бозори  ишга туширилганидан нафақат қишлоқ аҳли, балки туманимиз ҳамда қўшни туманлар аҳолиси ҳам хурсанд.

Яқинда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида туманимизда бўлди. Қуйида ана шу жараён тафсилотлари ҳақида ўқийсиз.

МАБЛАҒЛАР ТАРҚАТИЛДИ

Президентимиз томонидан пандемия шароитида халқнинг ночор аҳволга тушиб қолмаслигининг олдини олиш, унга ҳар томонлама кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қилинмоқда. Шу мақсадда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига маблағлар йўналтирилмоқда.

Маҳалламизда 1 минг 200 та хонадон бор, уларда 7 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кундаги асосий эътиборимиз камбағалликни камайтириш, айниқса, пандемия шароитида маҳалладошларимизнинг ночор аҳволга тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган.

Яқинда  муқаддас айёмларидан бири Қурбон ҳайити муносабати билан маҳалламизда кенг кўламдаги хайр-саховат ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, Президентимиз ташаббус ва тавсиялари билан кам таъминланган, якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги фуқароларга 1 миллион сўмдан хайрия пуллари ҳамда ҳомийларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай эзгу ишларда Саидхон Ҳомидов, Неъматжон Ғаниев сингари олийҳиммат тадбиркорларнинг иштироки катта бўлганлигини алоҳида эътироф этмоғимиз лозим. Яна бир хурсанд бўладиган тарафи, саховатпешаликдан баҳраманд бўлганлар чин дилдан миннатдорлик изҳор қилдилар. 3 фарзанднинг онаси Фароғат Ҳомидова кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимизга раҳматлар айтар экан, дуога қўл очиб, мамлакатимизга тинчлик-осойишталик тилади. Айни шу ҳамюртимиз "Барказтекс" МЧЖга ишга қабул қилинганлигини ҳам мамнуният билан тилга олмоқчимиз. Чунки энди у ҳалол меҳнати орқали рўзғорига барака киритади.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бошқармасининг "Жонажон  юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича аҳолига Мурожаати асосида туманимизда ҳам бир қатор ишлар рўёбга чиқарилмоқда.

Яқинда Чўнгбош МФЙда  "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" тамойили асосида эзгу тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, маҳаллалар айланилиб, хонадонлардаги шароит обдон ўрганилди. Кўча ҳамда маҳаллалар кўркига кўрк қўшиш, ўсмир қизларга  рўзғор тутиш, уйларни саранжом-саришта сақлаш бўйича  маслаҳатлар берилди

Эътиборлиси, мазкур жараёнда ногиронлар, алоҳида эътиборга муҳтожлар ҳолидан хабар ҳам олинди. Хусусан, Панихон кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мира Эгамбердиева йўқланди. 

Туманимизда ғалла ўрим-йиғим мавсумига киришилди.   

Жорий йилда ғаллакорларимиз 8170 гектар майдондан 24,4 минг тонна сара дон олишга аҳд қилганлар. Ўримни қисқа муддатларда якунлаш мақсадида 22 та отряд шакллантирилган бўлиб, 22 та ўрим комбайнларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Донни қабул омборига нест-нобуд қилмай топшириш учун 130 та техника жалб қилинган. Комбайнларни бетўхтов ишлашини таъминлаш борасида ташкил этилган 4 та кўчма таъмирлаш устахонаси самарали фаолият юритмоқда.

 

Туманимиз кумуш тола ижодкорлари мавсумни муносиб тўёналар билан якунлашмоқда. Долзарб палла давомида сидқидилдан қилинган меҳнат ўз самарасини бермоқда. Аграр тармоқнинг дастлабки ҳосили ҳисобланмиш пилладан мўл ҳосил етиштириб, зафар маррасига етиб келганлар сони кундан-кун ортмоқда.

Куни кеча Худойбердиев ММТП ҳудудидаги пиллакорларнинг ҳам юзлари ёруғ бўлди. Азаматлар мавсум аввалида 275 қути қуртдан 12 тонна-ю 800 килограмм ҳосил тўплашни режа қилгандилар, натижа кўзланганидан зиёда бўлди. Яъни 12.983 килограмм сифатли саноат хом ашёси қабул пуктларига топширилди. Ғалабага эришилишида "Мухтор, Файз, Мирзо", "Шодиёна диёра ҳосили", "Намкосхудсупер элитаси", "Камронбек ҳосили", "Миртоҳирбек", "Икромжон оқ олтини", "Азим Музаффар осмони" сингари фермер хўжаликлари аъзоларининг эришилган ютуқда ҳиссалари катта бўлди. Айниқса, Ашуржон Ҳайитов, Ғофуржон Ғаниев, Инобат Ваҳобова, Хадича Парпиева, Неъматжон Ибрагимов, Ўғилой Нуриддинова, Раҳбарой Тожибоева, Бахтиёр Овчиев, Ўғилой Исоқова, Роҳатой Қаҳҳорова, Нигора Умарова, Розия Асқарова, Карима Солиевалар юқори ҳосилдорликка эришиб, ҳамкасбларига ҳар жиҳатдан ўрнак кўрсатдилар.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, дунёдаги энг катта Facebook ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.

Хабар қилинишича, Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи, Нидерландияда рўйхатдан ўтган Facebook Technologies Ireland Limited 19 май куни рўйхатга олинган.

Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони ўнтадан ошди.

Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.