Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 5-бандида рўйхатга олиш соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу қарорга мувофиқ Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларда алоҳида Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлимлари ташкил этилди.

Мазкур бўлимлар томонидан 2022 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарликлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Биринчи босқичда аҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий ҳужжатлари ва услубий қўлланмалар  ишлаб чиқилди. Иккинчи босқичда жойларда аҳоли хонадонлари сонини аниқлаштириш, хонадонларни рақамлаштириш бажарилади. Кадастр бош-қармалари билан ҳамкорликда хариталар ишлаб чиқилмоқда. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига пухта тайёргарликлар кўриш бўйича аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, газеталарда, радиолар орқали махсус эълонлар бериб борилмоқда.

Бу тадбирнинг мазмун-моҳиятини барча юртдошларимиз ҳам англаб етишлари лозим. Зеро, аҳолини рўйхатга олиш барча соҳаларда ҳисоб-китобни юритишда муҳим аҳамиятга эга. 

Туман статистика бўлими.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.