Наврўзи айёмни кўтаринки кайфият билан нишонлаган туман аҳли яна бир қувончли воқеа шоҳиди бўлди - «Булоқбоши» насос станцияси қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда иштирок этган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров барчани Наврўз байрами билан қутлаб, янги насос станцияси ишга туширилиши косонсойликларнинг азалий орзу умидлари ушалганини таъкидлади.

Қамчиқ довони орқали ўтадиган 19 километрлик туннель қурилишини якунига етказиш ва Ангрен – Поп йўналиши бўйича темир йўл қатновини йўлга қўйиш, ҳеч шубҳасиз, жорий йилнинг муҳим воқеаси бўлади. Бу йўлнинг ишга туширилиши Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ўртасида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш имконини яратади.

Шу муносабат билан яна ва яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: бу қурилиш биз учун нафақат стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа, айни вақтда у коммуникация ва транспорт соҳасида эришган юксак тараққиётимиз даражасини яққол намоён этади.

 

 

 

 

 

 

 

Юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг спортда эришаётган ютуқлари гўзал ва бетакрор Ватанимизга меҳр қўйиб, ғурур ва ифтихор билан яшашга ундайди.

Яқинда Янги йил байрами муносабати билан Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш коллежида спортда юқори натижаларга эришаётган қизларга «Президент совғаси» топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Р. Низомбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай шарафга муносиб топилган ёшларни қизғин муборакбод этишди.

Қорасув қишлоғида аҳолининг ичимлик сувга бўлган талабини қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда «Обод» ичимлик сув иншоотидан 13,5 километр масофага қувур ётқизиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Янги тармоқ ишга тушса, «Қорасув» МФЙ аҳолиси тўла ичимлик сув билан таъминланади.

 

 

 

 

 

 

 

 Туманимиздаги 27,49-мактабларнинг 9-синф ўқувчилари Гулзода Ҳусанбоева ва Толибжон Тўхтасинов 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг энг қобилиятли ўқувчиларидан. Улар яқинда ёш ижрочиларнинг республика танловида қатнашиб, ғолиб бўлишганди. Икки ёш санъаткор  Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган  IV Халқаро ёш ижрочиларнинг «Муғом» кўрик-танловида иштирок этишади. Ёш истеъдод соҳиблари-Гулзода ва Толибжонга бу нуфузли танловда омад тилаймиз.

Савол: Янги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексига бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Шулар ҳақида маълумот берсангиз.

А. САТТОРОВ, М. Аъзам маҳалласи.

Саволга вилоят ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси И. МаматҚулов жавоб беради:

-Жорий йилнинг 11 августдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-389-сонли янги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 25 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексига бир қатор қўшимча ва ўзгартишлар киритилди ва янги моддалар билан тўлдирилди. Жумладан,   128 - модда янги таҳрирда баён этилиб, унда: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши,- энг кам иш ҳақининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши» белгиланди.

Сабоҳат Турсунова Чак маҳалласида уюшмаган аҳолидан таркиб топган отряднинг чевар теримчиларидан бири. У теримда бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Мўмай даромад олмоқда.

-Дастлабки 5 кунликда қарийб 150 минг сўм иш ҳақи олдим,-дейди С. Турсунова.-Бу билан оилам даромадига ҳисса қўшганимдан мамнунман.

Туманимизда вилоят ҳокимининг 55Ф-сонли ва туман ҳокимининг 24Ф-сонли фармойишларига асосан 10 августдан 10 сентябрга қадар «Тоза ҳаво» ойлигининг иккинчи босқичи тадбирлари изчиллик билан ўтказил-моқда.

Ойлик давомида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ис гази ва тутун миқдорларини махсус асбоблар «Газ анализатор» (автотест) ва «Димометр» ёрдамида ўлчаб текширилмоқда. Бу билан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олди олинади. Тадбирда барча автотранспорт, йўловчи ташиш корхоналари ва уюшмалари ва юртдошларимизни фаол қатнашишга чақирамиз.

Табиат ва ундаги бойликлар ҳаёт учун энг зарур омиллардир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишига йўл қўйган шахс Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Савол: Жорий йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари ўзгаргани муносабати билан дастур янгиландими?

Саволга туман статистика бўлими етакчи мутахас-сиси А.ЖАЛОЛОВ жавоб беради:

-Дарҳақиқат, 2015 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари ўзгарди ва бу эса электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни текшириш функциясини жорий этиш, ҳисоботларни мантиқий текширишни янада мукаммаллаштиришни тақозо этди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Маҳалладошлар кенгаши»нинг навбатдагиси шу йилнинг 19 июль, якшанба куни барча маҳалла фуқаролар йиғинида соат 18-00да бўлиб ўтади.

Йиғинда ўтган давр мобайнида «Маҳалладошлар кенгаши» томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан кенгаш ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ҳисоботи тингланади ҳамда кун тартибидан ўрин олган оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, коммунал, ер, мол-мулк тўловларининг тўланиши ҳолати, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллалардаги ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни тартибга солиш, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларга доир масалалар атрофлича муҳокама этилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.