Савол: Жорий йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари ўзгаргани муносабати билан дастур янгиландими?

Саволга туман статистика бўлими етакчи мутахас-сиси А.ЖАЛОЛОВ жавоб беради:

-Дарҳақиқат, 2015 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари ўзгарди ва бу эса электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни текшириш функциясини жорий этиш, ҳисоботларни мантиқий текширишни янада мукаммаллаштиришни тақозо этди.

Давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда тақдим этишда электрон рақамли имзони текшириш функцияси жорий этилиши муносабати билан eStat2.0 дастури янгиланди. Янгиланган дастурни stat.uz сайтининг «Elektron hisobotlar» бўлимидан кўчириб олишингиз мумкин.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.