Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар ойнинг биринчи якшанбасида "Маҳалладошлар кенгаши" ўтказилиши маҳаллаларда ижтимоий ва маиший муаммоларни ҳал этиш, маънавий ва маърифий ишларни янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Жумладан, "Ширин" ҚФЙ, Такаранг маҳалласи кенгаш йиғилишлари аҳолининг фаоллигида ўтмоқда. Ҳар бир йиғилишда аниқ вазифалар белгилаб олиниб, ой давомида унинг бажарилиши қатъий назоратга олинган. Бу ишларда кенгаш раиси А. Ғаниев,

Қўқимбой қишлоғи ёшлари оммалаштирса арзигулик ташаббус билан чиқдилар. Қишлоқдаги 32-мактабни турли йилларда битирган собиқ синфдошлар йиғилишиб, қишлоқ қабристонини обод қилишга киришдилар. Қисқа вақтда қабристон йўлаклари тартибга келтирилиб, бетон ётқизилди. Ҳозирда қабристон атрофидаги эски девор бузиб ташланди ва замонавий усулда қайта тикланмоқда.

Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яша-моқда.

Ровот маҳалласида яшовчи Буойша момо Тошматова бу йил 100 ёшга қадам қўйдилар.

Туманимизда яна икки нафар юз билан юзлашган ва ундан ошган мўътабар қарияларимиз бор. Булар Боғишамол маҳалласида яшовчи Чинниби Юлдашева ва Ёшлик ҚФЙ, Ўртатўқай маҳалласида яшовчи Аширбек Болтибоев бўладилар.Мўътабар қарияларимиз маҳаллаларимиз файзи, хонадонларимиз кўркидир.

 

 

 

«Ёшлик» ҚФЙ, «Ҳуррият» маҳалласида янги замонавий типдаги ошхона биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳалланинг «Дукур» деб аталувчи ҳудуди ёнидаги жойни обод ва кўркам масканга айлантиришда Муҳаммадалихон Ҳусаинов бошчилигидаги оилавий тадбиркорларнинг катта меҳнатлари сингди.

Фуқаролар ва юридик шахслар диққатига!

Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2015 йилнинг
1-ярим йиллигига мўлжалланган жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ 2015 йил 28 апрель куни соат 10-00 да Косонсой туман ҳокимлиги биносида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов томонидан фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинади.

Ушбу қабулда барча фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари иштирок этишлари мумкин.

 

 

 

Туман Ахборот-ресурс марказида «Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан «Мен, отам-онам, бобо ва бувим-китобхон оила» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда ўнга яқин китобсевар оилалар иштирок этишди. Унда 6, 18, 20, 29, 42, 48- мактаблар ва 9-ДИМИ ўқувчилари ўз  оилалари билан қатнашишди.

Коллежда "2015 йилнинг энг яхши ўқувчиси" кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ўқувчиларнинг билими, малака даражаси, дунёқараши ва иқтидори чуқур синовдан ўтказилди.

Ўқувчилар эркин ва "Ўзбекистон Ватаним маним" мавзусида иншо ёзишди, шунингдек салат тайёрлаш ва санъат йўналишида ҳам ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Эски қаровсиз бўлган марказ биноси сифатли таъмирдан сўнг кўркам ҳолатга келтирилди.

-Бу кошона қишлоқ аҳлига муносиб совға бўлди,-дейди марказ директори А. Дадабоев.- Бинонинг хона ва заллари, ташқи кўринишини замонавий ҳолатга келтириш учун қурувчилар кўп меҳнат қилишди. Ашула ва рақс, доира ва тасвирий санъат каби тўгараклар хоналари ҳам наинки таъмирдан чиқди, балки замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирда элликка яқин қишлоқ ўғил-қизлари санъат сирларини чуқур ўрганмоқдалар.

Келгусида тўгараклар сонини кўпайтириш ниятимиз бор. Каштачилик, компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар ўрганиш тўгараклари ташкил этиш учун шароитлар мавжуд. Шахмат-шашка клубида ёшлар қатори кексаларимиз ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

Туманда қабул қилинган мақсадли дастурларга асосан ке-йинги йилларда 511 та хизмат кўрсатиш шахобчаси ташкил этилиб, хизматлар ҳажми 4,7 мартагача ошишига эришилди.

 Кейинги беш йилда туманда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3,9 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 9 та спорт иншооти фойдаланишга топширилди.

 2009 йилда спорт объектларига жалб этилган ёшлар сони 14,2 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 40,1 минг нафарга етди.

 

Ўқиш, ёзишни ўрганиб олган 47 нафар ўғил-қиз байрамона безатилган залга ўзгача ҳаяжон билан кириб келдилар.

"Саводхонлик байрами"да ўқувчилар ёд олган шеърларини бийрон тилда ифодали ўқидилар. Мусиқа садолари остида қўшиқ куйлаб, рақсга тушдилар. Ижро этилган саҳна кўринишлари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

"Буюк аждодларнинг авлодларимиз" шеърий саҳна кўриниши мароқли ўтди.

Назира Тошматова, 24-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.