Туманимизда вилоят ҳокимининг 55Ф-сонли ва туман ҳокимининг 24Ф-сонли фармойишларига асосан 10 августдан 10 сентябрга қадар «Тоза ҳаво» ойлигининг иккинчи босқичи тадбирлари изчиллик билан ўтказил-моқда.

Ойлик давомида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ис гази ва тутун миқдорларини махсус асбоблар «Газ анализатор» (автотест) ва «Димометр» ёрдамида ўлчаб текширилмоқда. Бу билан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олди олинади. Тадбирда барча автотранспорт, йўловчи ташиш корхоналари ва уюшмалари ва юртдошларимизни фаол қатнашишга чақирамиз.

Табиат ва ундаги бойликлар ҳаёт учун энг зарур омиллардир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишига йўл қўйган шахс Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

А. Абдулҳаев, туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.

Б. Ҳусанов, Д. Мўминов, етакчи мутахассислар.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.