Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Маҳалладошлар кенгаши»нинг навбатдагиси шу йилнинг 19 июль, якшанба куни барча маҳалла фуқаролар йиғинида соат 18-00да бўлиб ўтади.

Йиғинда ўтган давр мобайнида «Маҳалладошлар кенгаши» томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан кенгаш ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ҳисоботи тингланади ҳамда кун тартибидан ўрин олган оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, коммунал, ер, мол-мулк тўловларининг тўланиши ҳолати, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллалардаги ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни тартибга солиш, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларга доир масалалар атрофлича муҳокама этилади.

Азиз фуқаролар! Сиз, ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудудда бўлиб ўтадиган «Маҳалладошлар кенгаши»да иштирок этинг! Зеро, Сизнинг иштирокингиз муҳим аҳамиятга эгадир!

Вилоят ҳокимлиги.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.