Юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг спортда эришаётган ютуқлари гўзал ва бетакрор Ватанимизга меҳр қўйиб, ғурур ва ифтихор билан яшашга ундайди.

Яқинда Янги йил байрами муносабати билан Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш коллежида спортда юқори натижаларга эришаётган қизларга «Президент совғаси» топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Р. Низомбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай шарафга муносиб топилган ёшларни қизғин муборакбод этишди.

-Юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, бизларни тараққий топган давлатлардаги тенгдошларимиздан кам эмаслигимиз, улар билан бемалол беллашишга тайёр эканлигимизни кўрсатишга ундайди,-дейди 43-мактаб ўқувчиси, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпиони Сайёра Абдуллаева. -Бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимизга раҳмат!

Тадбирда 748 нафар туманимиз спортчи қизларига Президент совғаси сифатида спорт кийимлари тортиғ этилди.

 Н. Юлдашев, Болалар спортини

ривожлантириш жамғармаси туман бўлими раиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.