Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида туманимизнинг Гўрмирон қишлоғида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилди.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик куни арафасида фойдаланишга топширилган, барча қулайликларга эга дастлабки 3 хонали 2 та уй Президент совғаси сифатида эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга насиб этди.

-Қувончим чексиз. Қутлуғ кунлар арафасида уй-жойли бўлганимдан чексиз бахтиёрман. Давлатимизга, Президентимизга минг-минг раҳмат. Бундай замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойнинг бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўлаб берилди. Янги уйда ишимиз янада самарали бўлади. Чунки айни пайтда касаначилик асосида этак тикаяпман,-дейди Инобат Юлчибоева.

Яна бир фуқаро Юлдузхон Дониёрова учун ҳам бу кун ҳаётидаги унутилмас кун бўлиб қолишини таъкидлаб, «Бундай уй-жойни орзу қилардим. Мана, давлатимиз, Президентимиз ғамхўрлиги сабабли бу орзум амалга ошди. Бағрикенг, саховатли юрт фуқароси эканлигимдан чексиз фахрланаман», деди қалби ҳис-ҳаяжон, қувончга тўла Юлдузхон.

Уй эгаларига калитларни топшириш маросимида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳ. Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Юсупова, туман ҳокими в.б. Ж. Юлдашев янги уй соҳибларини қутлаб, ушбу фуқароларга уй калити, Президент совғаси сифатида уйнинг бошланғич бадали тўлангани тўғрисидаги сертификатларни топширишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.