Мамлакатимизда фарзандларимизнинг бахту камоли йўлида улкан ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Келажак авлод вакилларининг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб улғайтириш ҳамиша давлатимиз эътиборида. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳр-га ташна ўғил-қизларимиз ҳамиша ғамхўрлик оғушида.

Янги йил арафасида Наманган шаҳрида бўлиб ўтган «Президент арчаси» шодиёналари тинч-осойишта кунларимиз, осмонимиз мусаффолиги, мустақиллик неъматига шукроналик туйғулари билан уйғун бўлди. Болаларга шоду-хуррамлик улашган байрам тантаналари давомида «Президентимиз совғалари»нинг топширилиши тадбир қатнашчиларининг ҳар бирини қувончига қувонч қўшди. Вилоят ҳокими Х. Бозоров Президентимиз номидан болажонларга 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат совғаларни тақдим этар экан, уларга эзгу тилаклар билдирди. Бу бахтиёр болалар сафида туманимиздан Шаҳноза Ортиқхўжаева, Нафиса Устабобоева, Исмоил Усмонхонов, Дилшод Маъмуржонов, Баҳриддин Дадахонов, Ойшахон Усмонхонова кабилар ҳам бўлишди.

Ш. Дадахонова.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.