Жорий йилнинг 18 декабридан 28 декабригача давом этадиган ёшлар Янги йил карнавали доирасида ўтказилган тадбирлар концепцияси ва манзилли режалар ишлаб чиқилди. Унда ёшлар симфоник оркестри концерт дастури, «Қаҳратонда қувноқ ҳазиллар» деб номланган қувноқлар ва зукколар танлови, «Янги йил эртаклари» маскерат шоуси, «Бирлашамиз, Ватан равнақи сари» шиори остидаги Янги йил флешмоблари, «Меҳрим сенга армуғон» деб  аталувчи сеҳрли ўйинчоқлар лойиҳаси, миллий ва замонавий рақслар фестивали каби ранг-баранг тадбирларга кенг ўрин берилган.

4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида карнавал дастуридан ўрин олган ёшлар симфоник оркестри катта концерти бўлиб ўтди.

Наманган санъат коллежининг симфоник оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар ёш томошабинлар - мактаб ва коллежлар ўқувчиларига манзур бўлди.

Карнавал доирасидаги Янги йил байрам тадбирлари Махдуми Аъзам номли маданият ва истироҳат боғига  ўрнатилган катта арча атрофида давом этмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.