Изланувчанлиги билан танилган Абдулвоҳидхон Нуриддинов  "Махдуми Аъзам Косонийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг аҳамияти" мавзусидаги 09.00.03 - "Фалсафа тарихи" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.

Шу мавзудаги диссертациясини  Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли Илмий кенгашда ўта муваффақиятли ҳимоя қилиб, юз фоизли натижа билан  фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори илмий  унвонига эришди.

Ҳамшаҳаримизни бу илмий даража билан муборакбод этамиз.

 ***

Истеъдодли ижодкор Муҳиддин Омад узоқ йиллар таҳририятимизда фаолият кўрсатиб, ўз мухлисларига эга бўлган шоир ҳисобланади. Куни кеча ҳамкасбимиз ҳаётида яна бир қувончли воқеа юз берди.

Ўзбекистон Республикаси экология қўмитаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси табиат мавзусида ёзилган насрий ва назмий асарлар бўйича танлов эълон қилган эди. Яқинда мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ҳамшаҳаримиз, журналист, шоир Муҳиддин Омад диплом ва Ўзбекистон Республикасининг икки томлик "Қизил китоби" билан тақдирланди. Мукофот муборак бўлсин!

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.