"Боғишамол" МФЙ аҳолисининг аҳиллиги туфайли ҳамда депутатлар ва ҳудуддаги тадбиркорларнинг кўмаги билан узунлиги 3,8 км. бўлган ичимлик суви тармоғи тортилди.

Сиғими 200 м3 бўлган тоза сув сақлаш бетон-ҳовуз ва сув сақлаш-тарқатиш минораси қурилди. Бу эса ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Зеро, ичимлик суви масаласи қишлоқ жойларида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, истеъмол қилинадиган сувга нисбатан талабнинг ортиб бораётгани, баъзи ҳудудларда маҳаллий табиий сув манбааларининг етишмаслиги барча истеъмолчиларга сувни энг оқилона ва камҳараж  етказиб беришни талаб этади. 

Туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари томонидан аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қатор тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, мурожаатлар асосида муаммолар ҳал этиб бориляпти.

Бизнингча, "боғишамол"ликлар тажрибаси амалда қўлланилиб, кўпчилик аҳиллик билан, бир ёқадан бош чиқарса, масалалар ечими тезроқ ҳал бўлади.

А. АБДУЛАҲАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси.                                                              

 О. ШАРИПОВ, Халқ депутларлари туман Кенгаши депутати.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.