Эксперт-криминалистика фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар учунгина эмас, балки бошқа соҳаларга ҳам керакли  хизмат ҳисобланади. Масалан, пул ёки бошқа қимматли қоғознинг ҳақиқий ёки сохта эканлигини аниқлаш учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини оддий фуқаро ҳам билиши лозим. Шу сабабли туманимизда банк, тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган мутасаддиларга ҳамда фуқароларга мазкур хизматнинг аҳамиятини батафсил тушунтириб келмоқдамиз.

Бўлимимизда ҳужжатларни, қимматбаҳо қоғозларни, шахс-ни тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштирилганлик белгиларини аниқлаш; ҳужжатларнинг дастлабки мазмунига киритилган ўзгартириш белгиларини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш имконияти яратилган. Шунингдек, муҳр ва штамп излари, қўлёзма ва ёзувлар, шахсий имзолар қалбакилаштирилганлигини билиш учун етарли кўникмага эгамиз. Ҳаттоки транспорт воситаларини рўйхатлаш ва қайта рўйхатлашда уларни кузов, двигатель ва шасси рақамлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш имкониятимиз ҳам мавжуд.

Шуларни назарда тутган ҳолда барча ҳамюртларимизни биз билан ҳамкорликка даъват қиламиз. Тартиб эса оддий: пуллик асосида зарур хизматларни амалга ошириш учун буюртмачи ва Наманган вилояти, ИИБ ЭКБ ўртасида ўзаро шартнома тузилади. ЭКБ раҳбари номига хат билан чиқилади. Марҳамат, хизматимиздан фойдаланинг.

Аъзамжон БОБОЕВ, туман ИИБ эксперт-

криминалистика  гуруҳи катта эксперти, майор.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.