18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун туманимизда қўшалоқ байрам сифатида кенг нишонланди.

Эътиборлиси, қутлуғ кун арафасида туманимиз марказида 60 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Йиғилганлар муқаддас рамзимизга қараб, кўнгилларида фахру ифтихорни туйдилар.

Давлатимиз байроғидаги оқ ранг халқимиз учун муқаддас тинчлик ва омонлик, беғуборлик, софлик, орзу-умид, ният ва хаёлларнинг тозалигини, ички ҳамда   таш-қи гўзаллик сари интилишнинг ўзига хос тимсолидир.

Яшил ранг эса она табиатнинг янгиланиш рамзи. Қизил чизиқлар вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий куч-қудрат ирмоқларини англатади. Навқирон ярим ой (ҳилол)нинг тасвири минглаб йиллик тарихий анъаналаримиз билан чамбарчас боғлиқ. У айни кунда мангуликнинг асл ифодаси сифатида асрлар мобайнида озодлик учун курашлар натижасида қўлга киритилган энг азиз, энг муқаддас истиқлолнинг рамзи ҳам ҳисобланади. Миллий-тарихий анъаналар ва йилномамизга бевосита алоқадор 12 юлдуз эса  аждодларимизнинг тасаввурида чин мукаммалликни  ифодалаган.

Мухтасар айтганда, Давлат байроғи ва унинг рамзи она Ватанимиз сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни англатади. Унга нисбатан ҳурматимиз "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қо-нунни пухта ўрганиш ва унга тўла амал қилишимизда ҳам намоён бўлади.

Муқаддас тимсолларимиздан бири қабул қилинган кунга бағишланган тантанали маросим туманимиз марказида ғоят эсда қоларли кечди. Меҳнат фахрийлари,  ёш лар вакиллари иштирокидаги тадбирда байроғимизнинг ўзига хос томонлари ҳақида сўз борди. У ҳар биримизнинг ғуруримиз эканлиги  алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбирда Она ватан, истиқлол мадҳ этилган куй ва қўшиқлар ҳам жаранглади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.