Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга хақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони билан жорий йилниинг 1 сентябридан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори жорий этилди, ҳамда 634880 сўм миқдорида белгиланди.

Ушбу фармонга мувофиқ, 2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH "Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида" давлат статистика ҳисоботи шаклига тегишли ўзгартириш киритилиб, Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 8-МБ сон қарори билан тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3083-4, 2019 йил 3 октябрь).

2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH давлат статистика ҳисоботи шакли Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган: https://stat.uz/uz/536-2019yil/4705-demografiya-va-mehnat-statistikasi-2019.

           Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, мазкур давлат статистика ҳисоботи шакли маълумотлари фақат ноябрь ойи давомида тўлиқ ишлаган, шунингдек, ишда бўлмаган кунлари мавжуд, аммо қонунга мувофиқ иш ҳақи ёзилган корхона (ташкилот)да мехнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар бўйича тўлдирилиб, 2019 йилнинг 16 декабрига қадар электрон кўринишда, интернет тармоғи орқали eStat 3.0 дастуридан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

           Акс ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 215-моддасига асосан ҳисоботга масъул шахсларга нисбатан маъмурий чора қўлланилиб энг кам ойлик иш ҳақининг 7 (етти) баробаридан 10 (ўн) баробаригача миқдорида жаримага тортилиши ҳамда бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига белгиланган тартибда маълум қилиниб, ҳужжатлари тақдим этилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун: Косонсой туман, Меъмор кўчаси, 1-уй. Телефон: 696523157.

Косонсой туман статистика бўлими.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.