Туманимизда "Обод марказ" дастури доирасида 30 дан ортиқ объектларда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу мақсадда "Обод марказ" дастури маблағи ҳисобидан 33,8 давлат бюджети ҳисобидан 7,38 миллиард сўм харажат қилинди. Шунингдек, ободончилик тадбирларига корхона, ташкилот ҳамда тадбиркорларнинг маблағлари ҳам йўналтирилди. Хуллас, умумий ҳисобда 89,78 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, туманимиз чиройига чирой қўшилди.

Қувонарлиси, кўпгина объектлар қаторида туман марказидаги Миллий маданият маркази ҳам ўзгача қиёфа касб этди.

- Мукаммал таъмирлаш туфайли марказимизнинг нафақат ташқи томони ҳавас қиладиган даражага етказилди, балки ичида ҳам барча шароитлар яратилди, - дейди туман маданият бўлими мудири Ҳурматой Қудратова. - Айниқса, хоналардаги қулайликлардан ҳаммамиз баҳраманд бўлмоқдамиз. Бунинг учун туман ҳокимлигидан тортиб республикамиз раҳбарларининг барчаларига каттадан-катта раҳматлар айтамиз. Ҳамиша омон юришиб, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари самарали бўлсин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.