Туманимизда 2018/2019 ўқув йили учун тайёргарлик жараёнида ташкил этилган мактаб бозорларида 26 турдан ортиқ ўқув анжомлари савдоси йўлга қўйилган. "Деҳқон бозори" МЧЖ, аҳоли гавжум гузарлар ҳудудида бундай ярмаркалар ташкил этилиб, ота-оналарнинг хариди учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бозор ҳудудида очилган мактаб ярмаркасига ўндан ортиқ савдо корхонаси ва тадбиркорлар жалб қилиниб, бу ерда барча турдаги ўқув қуроллари, сумка, портфеллар мавжуд.

- Савдо пештахтамизда биргина дафтарнинг ўзидан 15 тури бор, -дейди сотувчи Саидакбар Ғайбуллаев. - Баъзи ўқув қуролларини 20-30 фоиз арзон нархларда сотишни йўлга қўйишимиз савдони янада авж олишига замин яратмоқда. Муҳими, асосий харидорларимиз ота-оналар ва болалар мамнун.

А.ЗАРИПОВ.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.