Туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги секторларда ишни ташкил этиш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш баробарида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш, бу борадаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари акс этган "Йўл хариталари" шакллантирилган. Шулардан келиб чиқиб, туман "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган. Унга киритилган масалаларнинг ижросини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Бу ҳақида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Олимжон ҚОСИМОВ шундай дейди:

-Аҳоли саломатлигининг муҳофазаси, айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш доимий эътиборимиз марказида бўлиши зарур.

Бу борада туман тиббиёт бирлашмасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Йилнинг дастлабки чорагида "Йўл харитаси"да белгиланган  мавжуд 59 та МФЙда истиқомат қилувчи сурункали касалликларга чалинган 328 нафар беморга амалдаги тартиб асосида вилоят, республика шифохоналарида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди ва айни кунда улар билан соғломлаштириш ишлари олиб борилиб, патронаж хизмати фаолияти устидан тизимли назорат ўрнатилди. Ҳар бир МФЙга патронаж ҳамшира бириктирилди. Бирлашмада март ойи "Соғлом аёл ойлиги" деб эълон қилиниб, тумандаги 10 минг 540 та хонадон патронаж билан қамраб олинди.

Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш бўйича вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган, вилоят прокуратураси ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан келишилган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар бир маҳаллада ҳомиладор аёллар, 0-1 ёшгача бўлган болаларга бириктирилган масъул тиббиёт ходимлар рўйхати шакллантирилиб, манзилли, режали, мақсадли патронаж хизмати ташкил этилмоқда.

2017 йилда фаолияти тугатилган Навбаҳор ҚВП биноси умумий амалиёт шифокори  С. Зокировага, Деҳқонобод ҚВП биноси умумий амалиёт шифокори М. Мажидовга, Юмалоқшайхмозор ҚВП биноси умумий амалиёт шифокори Н. Тошпўлатовга, Чак ҚВП биноси умумий амалиёт шифокори Ш. Раҳимовга, Ўзбекистон ҚВП биноси врач А. Қаюмовга уй-жой сифатида берилди.

Туманда ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, академик лицей ва касб - ҳунар коллежлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда изчил тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, турли хил юқумли касалликлардан сақланиш (ОИВ, ОИТС)га оид 100 минг нусхада тарғибот материаллари чоп эттирилиб, тарқатилди.

Хотин - қизлар ва ёшлар ўртасида тиббий маданиятни оширишга қаратилган, репродуктив саломатлик, ирсий касалликлар, эрта турмуш ва эрта туғруқ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида буклетлар тайёрланиб, барча ўқув муассасалари, маҳаллаларга етказиб берилди. Ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида ҳамда умумий ўрта таълим мактабларидаги битирувчи ўқувчи - қизлар, ҳудуддаги МФЙ ларда хотин-қизларни жалб қилган ҳолда эрта туғруқ, эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида никоҳланувчиларни 11 та тор соҳа мутахассислари яъни, терапевт, офтальмолог, лор, дерматолог, жарроҳ, акушер-гинеколог, УТТ, фтизиатр, рентгенолог, психолог, психиатр ва инфекционист томонидан кўрикдан ўтказиш изчил йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, уларнинг ОИТС ва қон таҳлиллари, кўкрак қафаси флюорография текширувидан ўтказиш ҳам қатъий назоратга олинган. Ўтган 3 ойда жами 435 нафар никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан ўтка-   зилди.

Тумандаги 2 та поликлиника, Баҳористон ҚВП ва 1- -сон Оила поликлиникасида маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йил туман тиббиёт бирлашмасига дори-дармон учун 809160 млн сўм маблағ ажратилган эди.

Жорий йилда дори-дармон учун 1 млрд. 636 млн. 298 минг сўм маблағ сафарбар этиш кўзда тутилган. Шундан ижтимоий дори-дармон учун 1 млрд. 141 млн.408 минг сўм, бепул дори-дармон учун эса 48 млн, бошқа мақсадлар учун 442 млн.889 минг сўм маблағ ажратилган.

2017 йилда тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 1 та чақириққа ўртача 1800 сўмдан маблағ ажратилган бўлиб, бу аввалги 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпни ташкил этди.

Жорий йилда бу мақсадлар учун ўртача 2015 сўмдан маблағ ажратилди.

Имконияти чекланган фуқаролар учун жами 163 та ногиронлик аравачаси, 18 та эшитиш воситаси, 18 та ҳасса, 10 та қўлтиқтаёқ тарқатилди. Даволанишга муҳ-   тож бўлган фуқаролар имтиёз-  ли ордерлар билан таъминлан-        моқда.

Туман адлия бўлими, халқ таълими бўлими ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида "Йўл харитаси"нинг 9-бандига асосан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғиботни ташкил этиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлаш доимий назоратга олинган. Яқинда туман адлия бўлими, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда "Йўл харитаси"нинг ижроси чуқур таҳлил қилинди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.