42-мактабда "Ёш ҳунармандлар", ўғил болалар ўртасида "Белида белбоғи бор йигитлар" кўрик-танловлари ўтказилди.

Унда 8-9-синф йигитларининг чиқишлари "Миллий рақс"лари барчада катта таассурот қолдирди. Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ташкил этилди. Ватан ҳақида шеърлар, савол-жавоблар ўтказилди. Мусиқа, меҳнат таълими, тасвирий санъат фанлари ўқитувчилари Х. Абдураҳмонова, А. Ғафурова,  Д. Хонбобоева, М. Жўраевалар иқтидорли ўқувчилари билан тадбирни кўтаринки руҳда ўтишига эришдилар.

С. Умурзоқов.

 ***

 Янгиланиш, уйғониш фасли баҳорда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари авж олдирилади.

Афтоф-муҳитни обод қилиб, гуллар эксак, эккан гулларимиз гуллаб-яшнаса, бизнинг ҳам бағри-дилимиз яйрайди.

Яқинда эса мактабимизда "Гуллар байрами" ўтказилди. Унда ўқувчилар ўзларининг меҳр билан парваришлаётган гуллари, расм-лари, қўл меҳнатлари билан тайёрланган ишларини кўрсатиб беришди. Айниқса, 10-синф ўқувчилари бу борада барчага намуна бў-лишди.

А. Саидова, 36-мактаб ўқитувчиси.

***

 18-мактабда эстетик фанлар ойлиги доирасида зукко ва билимдон қизлар танлови бўлиб ўтди.

Мактабда мусиқа ва меҳнат таълими фанлари ўқитувчилари Г. Изатуллаева, Н. Рислиқова ва Г. Қодирова бош-қошлигида ўтказилган танлов "Ўн малак", деб номланди. Унда юқори синфларнинг 10 нафар ўқувчи-қизлари, билимдонлиги, зукколигини намойиш этишди. Айниқса, улар бичиш-тикиш, пазандачилик маҳоратлари билан барчани лол қолдиришди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган адабий-бадиий кеча ҳам мароқли ўтди. Ўқувчилар саҳна кўринишларини ҳам қойилмақом ижро этишди. Танловда ғолиблик 10-синф ўқувчиси Моҳина Абдуқаюмовага насиб этди.

Шунингдек, 44-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган Давлат таълим муассасаси ўқитувчилари Ҳ.Раҳмонова, Ф.Ҳамдамова, А.Темиров, Ю.Болтихўжаева, 20-мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Атахонова 2-мактаб ўқитувчиси Ш.Отамирзаева, 24-мактаб 9-синф ўқувчиси С.Юсупов, жонкуяр ўқитувчи Ш. Аширова, 25-мактаб директори Н.Қодирова, 29-мактаб ўқитувчилари Н. Ҳасанова, М. Ҳасанова, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари Ш. Собирова, Э. Шарипов, 15-мактаб ўқитувчиси Н.Тошматов, 14-мактаб ўқитувчилари М.Абдуллаева, У. Исмоилова, 10-мактаб ўқитувчиси М. Одилова, 13-мактаб ўқитувчиси М.Усмоновалар ҳам турли мавзуларда хат-хабарлар йўллашган. Биз уларга самимий миннатдорчилигимизни билдириш билан бирга, қизиқарли мазмундаги хат-хабарларни кутиб қоламиз.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.