Абдусалом ота Турғунов номини туманимиз аҳли Иккинчи жаҳон урушининг фахрий иштирокчиларидан бири сифатида эътироф этади. Бундан бир неча йиллар аввал қазо қилган отахон оила аъзолари падари бузрукворларидан ғурурланиш ҳиссини яқинда яна бир бор туйдилар. Сабаби, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан мазкур хонадонга миннатдорлик хати келди.

Унда Хитойнинг шимолий-жанубий қисмини фашизм исканжасидан озод этишдаги А. Турғуновнинг алоҳида хизматлари эътироф этилган ва ҳамюртимизнинг элчихона томонидан Диплом билан тақдирланганлиги билдирилган.

"Ҳокимлик соати"да туман ҳокими Б. Юсупов Диплом ва ҳокимликнинг совғаси - телевизорни  уруш қатнашчисининг фарзанди Х. Турғуновга тантанали равишда топшириш чоғида оталар жасорати бугунги авлод вакилларига ҳам намуна бўлишини алоҳида таъкидлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.