Яқинда Наманган шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси билан "Оила - жамият ва давлат ҳимоясида" конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ҳамда намунали оилаларни рағбатлантириш мақсадида "Ибратли оила" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Қувонарлиси, мазкур танловда 1-ўрин туманимиз вакиллари Чиндовул қишлоғида яшовчи Муродовлар оиласига насиб этди.

Уларни туманимиз аҳли зиёкорлар оиласининг намунали соҳиблари сифатида танийдилар. Баҳромжон олий тоифали физика фани ўқитувчиси, яқин 35 йиллик меҳнат стажига эга Маъмурахон эса айни пайтда 9-ДИМИда директор лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ибратли жуфтлик 4 нафар фарзандларини  эл-юртга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб улғайишлари учун сидқидилдан ҳаракат қилдилар. Айниқса, аёлнинг бола тарбиясида алоҳида ўрни борлигини назарда тутган Маъмурахон нафақат ўқув даогоҳида, балки оилада дилбандлари ҳам билимли, ҳам одобли бўлишлари учун қайғуради. Натижада уларнинг 3 нафари вояга етгач, ўзлари сингари ўқитувчиликни танлашди, 1 нафари эса мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси бўлиб етишди. Айни кунда намунали оила соҳиблари 8 набирани ҳам келгусида эл ҳавас қиладиган даражадаги инсонлар бўлиб етишишларига ҳисса қўшмоқдалар. Истардикки, бундай оилалар сафи туманимизда янада кенгаяверсин.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.