Мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий уй-жойлар қуриш, қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг  2016 йил 21  октябрдаги «2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашга қаратилган навбатдаги ислоҳотлар - бу қишлоқ жойларида замонавий уй-жой қуриш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш ва қишлоқларни комплекс ривожлантириш ҳамда қиёфасини ўзгартириш бўйича бутунлай янги даврни бошлаб берди.

Белгиланган Дастурга асосан жорий йилда туманимизда жами 80 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Шундан 10 таси 4 сотихли, 2 қаватли, 4 хонали, 2 хонадонли, 38 таси 2 сотихли, 1 қаватли 2-3 хонали уй-жойларни ташкил этади. Бундан ташқари 2 та 16 хонадонга мўлжалланган, 2 қаватли 2-3 хонали уй-жой барпо этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар шу кунгача қишлоқларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастур бўйича ушбу бадал икки, уч қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2,3 хонали бир қаватли уйлар учун 15 фоизни ташкил этиши фуқароларимизга яратиб берилаётган яна бир кенг имтиёзлардан бири бўлди.

Мазкур уй - жойлар айнан аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламлари учун мўлжаллангани юртимизда ҳар бир оиланинг ўз уйига эга бўлишига замин яратади.

Бу эса шубҳасиз халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилаш ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ш. Дадабоев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.