Халқимизда бўладиган бола бошидан тайин, деган ҳикматли нақл бор. Эркинжонни ёшлигидан биламан. Касби юзасидан одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга интиларди. Шу туфайли кўпларнинг олқишини оларди. Мустақиллик шарофати билан хусусий боғ эгаси бўлди. Шу ўринда яна бир ибратли ҳолат. Шу жойдаги боғ эгалари помидор етиштиришнинг ҳадисини олишган. Бир сўз билан айтганда, боғбонлар бошқаларга қараганда анча тадбиркор.

Эркинжон доимо ҳаракатда. Боғда иссиқхона қилишни анчадан буён дилига тугиб юрарди. Бу борада унга дўсти Йўлдошхон ёрдам қўлини чўзди. У Кореяда бўлганида у ердаги иссиқхоналар билан қизиқди. Мавжуд иссиқхоналарни суратга олди. Хуллас, Кореядаги сингари ернинг устки қатламига 3 сотих майдонда иссиқхона барпо қилганига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Иссиқхонада 21 апрел куни экилган минг туп серҳосил помидор кўчати барқ уриб ўсмоқда.

-Аслида бироз кечикдим. Бу ишни февраль ойида ҳам қилсам бўларди,-дейди Эркинжон.

 «Юмалоқшайхмозор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги катта асфальт йўл ёқасида жойлашган Эркинжон Нуриддиновнинг иссиқхонасига қизиқувчилар сони кун сайин ортмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.