Туманимиз раҳбари ташаббуси билан бир йўла 11та Claas-Dominator русумдаги замонавий ўрим комбайнларига эга бўлишимиз барчамизни бирдек қувонтирмоқда, кўпчиликни лол қолдирмоқда. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликка амалий иш билан жавоб бериш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи шарт.

Ғаллакор фермерларимиз жорий йилда 8320 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, эл хирмонига  22641 тонна сара  дон етказиб беришга аҳд қилишган. Айни дамларда эрта куздан қилинган фидокорона меҳнат кўзга ташланиб, бошоқлар кун сайин донга тўлмоқда.

-Шу пайтгача туманда 11та ўрим комбайнлари бўлган бўлса, энди уларнинг сони яна шунчага кўпайди,- дейди «Косонсойагросервис» МТП МЧЖ раҳбари Иброҳим Ғуломов. - Бу янги техникаларни бевосита туманимиз ҳокими Б. Юсупов ташаббуси ва бош-қошлигида лизинг асосида олдик. Шундан 5тасини жамиятимиз, қолганларини «Абдувойит ҳосилот», «Акбарали Самандар даласи», «Келажак дур жавоҳири», «Кушон роҳи сафед», «Зафар Муҳаммаджон чорваси», «Қайтмас юлдуз кўрки» фермер хўжаликлари  олишди. Бу янги замонавий техникалар ҳосилни нест-нобуд қилмай, сифатли ўриб олиш, энг муҳими, туманда ўрим-йиғим ишларини тизимли йўлга қўйиш имкониятини яратади.

Шунингдек, бизга маълум қилишларича, шу кунгача мавжуд бўлган 11та ўрим комбайнлари таъмирланиб, тайёргарлик чизиғига келтириб қўйилган. Ҳар бир комбайнга қабул пунктларига ғаллани етказиб берувчи юк автомашиналари, кўчма автосервис хизмати, зарур эҳтиёт қисмлар захираси яратилиб, отрядларнинг тўлақонли ишлашига пухта замин ҳозирланмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.