Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини янги сифат бос-қичига кўтариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қил-моқда.

Яқинда Қўқимбой қишлоғидаги 26-мактабгача таълим муассасасида таълим - тарбия олаётган кичкинтойлар замонавий талабларга жавоб берадиган яп-янги бино, жиҳоз ва ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар ва бошқа ресурслар билан таъминланган муассасага эга бўлишди. Бу мақсадлар учун қарийб 900 миллион сўм маблағ сарфланди.

140 ўринли болалар муассасасини капитал таъмирлаш ишларида Нўъмонжон Абдуллаев раҳбарлигидаги «Олтин водий» МЧЖ қурувчилари алоҳида жонбозлик кўрсатишди.

Яқинда боғчанинг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда қатнашган туман ҳокимининг ўринбосари И.Султонов қурувчиларга миннатдорчилик билдирди.

З. Юнусова, боғча мудираси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.