Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очаётгани, шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам тўқнаш келаётганлиги, ғаразли кучлар содда,  ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлаётганлиги ҳақида огоҳлантириб, бу масалада ҳар биримиз ҳушёрликни янада оширишимизни огоҳ этдилар.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Биз ёшлар терроризмга қаршимиз» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда бу даъватлар яна бир бора ёдга олиниб, теран фикрлар ва мушоҳадалар билдирилди.

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, коллежнинг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ва «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга кафедранинг тажрибали ўқитувчиси, таниқли сиёсатшунос  Ҳамидулла ака Абдуллаев бош-қош бўлдилар. Фидойи устоз Ҳ. Абдуллаев ташаббуси билан ўтказилган илмий-амалий анжуманда 154,156-гуруҳлар талабалари фаоллик кўрсатдилар. Анжуман қатнашчилари ўқувчилар маърузаларини тинглар экан, юртимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати, ислом динининг Марказий Осий минтақасида тутган ўрни ва аҳамияти, диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди, бу салбий иллатларга қарши курашнинг халқаро сиёсий, ҳуқуқий асослари каби масалаларда янада кўпроқ маълумотга эга бўлишди.

Бугун мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида муҳим кун. Сайлов участкаларига овоз бериш учун келган сайловчиларнинг юз-кўзида хурсандчилик, кўтаринки кайфиятни илғаш қийин эмас.

Косонсой туманидаги 48та сайлов участкасида муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилганлиги сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришига, сайлов жараёнининг юқори савияда ўтишига замин бўлмоқда.

Тумандаги 144-сайлов участкасида сайловчи учун барча қулайликлар яратилгани яққол кўзга ташланади. Дид билан жиҳозланган она ва бола хонаси, тиббий хизмат хонаси ҳар қандай кишининг эътиборини тортади. Сайлов участкасида ногиронларнинг овоз беришлари учун алоҳида қулайликлар яратилгани, улар учун махсус кабиналар ва пандуслар ташкил этилгани юртимизда инсон омилига эътиборнинг ёрқин намунасидир. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўз ишини катта масъулият билан бажараётгани, айниқса, таҳсинга муносиб.

Савол: Сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби қандай?

Аъзамжон Набиев, Косон ҚФЙ.

Жавоб: -«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига кўра, Президент сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссия-си томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайлов бюллетенига фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини сайловга камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг сонини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосарлари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилди ва бугунги кунга келиб сайловни демократик тамойиллар асосида ўтказишга ҳамма нарса тайёр қилинди. Хусусан, фуқароларнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўз хоҳиш - иродаларини эркин билдиришлари учун кенг имкониятлар яратилди. Буни туманда ташкил этилган 48 та сайлов участкаси мисолида кўришимиз мумкин. Бу энг аввало, участка сайлов комиссиялари учун қулай бинолар танланиб, сайловчилар, сайлов комиссиялари ҳамда кузатувчиларга зарур қулайликлар яратилганида, айни чоғда улар зарур жиҳозлар, ахборот-коммуникация воситалари билан тўлиқ таъмин этилганида кўзга ташланади. Шулар қаторида сайловчилар овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинди.

Асосий Қомусимизда халқимизга хос урф-одат, имон-эътиқод, инсоф ва диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат каби самимий инсоний фазилатлар ўз аксини топган. Диёримизнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқаролар, хусусан, мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу Қомусда белгилаб қўйилган барча ҳақ-ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланмоқдалар.

Яратганимиз инсон наслини шарафлади, унга беҳисоб неъматлар, яхшиликлар ато этди, бошқа мавжудотларга бермаган фазилатларни айнан одамга хослаб:

«Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик», деб марҳамат қилди.

Бу ҳолат Бош Қонунимизда ҳам ўз аксини топган. Унда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бир қаторда виждон эркинлиги кафолатланган. «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди» (31-модда).

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёевнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2016 йил 12 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарори халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенгликнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу муҳим ҳужжат билиб-билмай жиноят содир этганларни қайта тарбиялаш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.

-Истиқлол йилларида мамлакатимизда инсон шаъни, қадр -қимматини улуғлаш, фуқароларнинг конституциямиз ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоясига эътибор кучайтирилмоқда,-дейди туман ҳокимлиги қошидаги ижтимоий кўникма маркази раҳбари Шерзод Жўраев. - Ушбу қарор бу борадаги ишларнинг бардавомлигидан далолат беради.

Савол: Қонунчилигимизда  муддатидан олдин овоз беришнинг қандай нормалари белгиланган?

Ж.Ҳайдаров,

Косонсой шаҳри.

Жавоб: -Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига  эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида  бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 35-моддасида: «Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан  мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт», деб алоҳида белгилаб қўйилган.

Истиқлол йилларида муҳтарам Биринчи Президентимиз раҳнамолигида фаровон ҳаёт қуриш, эркин ва адолатли жамият барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Буюк Йўлбошчимиз ишлаб чиққан тараққиётнинг «ўзбек модели»нинг асосий тамойилларидан бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди.

Ўзбекистон ҳукумати порталида Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилганлиги ҳам  ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Ўтган даврда минг-лаб юртдошларимиз ўзларини қийнаётган муаммолар, шикоят ва таклифлар билан тўғридан тўғри мамлакатимиз Бош вазирига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили О.Мамадалиев Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили О. Мамадалиев номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

О. Мамадалиев ўз сўзида, номзод дастурида белгиланган маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифадир. Чунки ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутади.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига туманимизда ҳам изчил ҳозирлик кўрилмоқда. Сайловда туманимиз бўйича 128 минг 370 нафар сайловчи овоз бериши кутилмоқда, шундан 5 минг 424 нафарини биринчи марта овоз берадиган ёшлар ташкил этади.

Сайловчиларнинг ўз конституцион ҳуқуқларини эмин-эркин ва тўлақонли адо этишлари учун ҳар жиҳатдан қулай жойлардаги биноларда 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.