Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи асосий йўл Қамчиқ довони орқали ўтади. Бундан чорак аср муқаддам довондаги ҳолат билан бугунги кундаги ҳолатни таққослаб, беҳад ҳайратга тушаман. Ўша пайтларда улкан қоялар, чуқур жарликлар ёнбағридаги тор сўқмоқ йўл кенгайтирилади, тоғлар қаърида туннеллар барпо қилинади, дейишса, рости гап ҳеч ким ишонмасди.

Мустақиллик бизларга орзу-умидларимиз рўёбини кўриш бахтини муяссар этди. Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб амалга ошираётган оқилона сиёсати, халқимизнинг қатъий ишончи ва азму шижоати туфайли иложи йўқдай туюлган орзу ва умидлар рўёбга ошмоқда. Дастлаб, довон йўллари кенгайтирилиб иккита туннель ишга туширилди ва қишин-ёзин автомобиллар қатновига шарт-шароит яратилди. Энди эса, поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу бизларнинг, Ўзбекистон халқининг жуда катта ютуғи бўлди.

Ангрен - Поп электрлаштирилган темир йўли ишга туширилган онларда қалбим чексиз фахр ва ифтихор туйғуларига тўлди. Бундай лаҳзалар ва ҳис-ҳаяжонни ўтган йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган XII жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга куритиб, мутлақ жаҳон чемпиони бўлганимда, бу ютуғим шарафига Ватанимиз байроғи юксакларга кўтарилганда ҳис қилгандим.

Жаҳон амалиётида ноёб лойиҳа бўлган бу улкан иншоотнинг қисқа вақт ичида халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда қуриб, фойдаланишга топширилиши дунё аҳлини лол қолдирди. Бу мустақил Ўзбекис-тонимизнинг улкан ютуғи, юксаклик сари яна бир довонни забт этганидан далолатдир.

Узунлиги 123,1 километр бўлган Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг барпо этилиши, унинг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 19,2 километрлик туннелнинг очилиши мамлакатимиз салоҳияти, куч-қудрати юксаклигидан дарак беради. Азалдан темир йўл ўтган жойда ўсиш ва ривожланиш бўлиши маълум. Шу боис ҳам ушбу лойиҳанинг қиммати баланд. Энди барча-барча соҳаларда ривожланиш, тараққиёт янада тезлашади. Тадбиркорларнинг чет давлатларга чиқиши ва экспорт имкониятлари ошади. Буни қарангки, темир йўлдан доимий фойдаланила бошлангач 1,5 минг янги иш ўрни яратиларкан. Умуман олганда, янги иншоот-Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этишига, шубҳа йўқ.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатмизда дунё бозорига янги йўллар очиш, замонавий транспорт коммуникациялари барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг ишга туширилиши Ватанимиз тарихида муҳим ва унутилмас воқеага айланди.

АСР МЎЪЖИЗАСИ

Бугун юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Барчамиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз- мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш тараддудида. Чорак аср – тарих учун қисқа давр. Шу вақт ичида она-Ватанимизда авлодларга намуна ва ибрат бўладиган буюк ишлар амалга оширилдики, бундан қалбларимиз фахр ва ифтихор туйғуларига тўлади. Ангрен– Поп электрлаштирилган темир йўли, унда барпо этилган қарийб 20 километрли туннелни «аср мўъжизаси» деб таърифласак бўлади.

Мамлакатимиз Президентининг  «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида давлат бюджетимизнинг социал соҳаларга йўналтирилган йиллик харажатлари изчил ошиб, биргина 2015 йилда ушбу рақам 60 фоиздан ортгани бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантииқий натижаси эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Республикамизда ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий муҳити яратилган бўлиб, унга қонуний асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида: «Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга», деб қайд этилган.

Аҳолининг энг кам ҳимояланган ва муҳтож табақаларини ўз вақтида қўллаб-қувватлаш халқ фаровонлиги, инсонпарварлик йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақияти гаровидир. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ Юртбошимиз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини давлат томонидан муҳофаза қилиш масаласини кечиктириб бўлмайдиган устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берди.

Туман ҳокими А.Абдукаримов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сонли Қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини амалдаги қонунлар асосида кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини янада кучайтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мутасадди раҳбарлар томонидан қабул қилинишини тартибга солиш ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 10 июндаги 164-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, туман  ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 2016 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиш жадваллари 1-2 иловаларга асосан тасдиқланди.

Президентимизнинг шу йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида таъкидланганидек, истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида эришган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланиб, Ўзбекистон ривожланган, демократик қадриятлар мустаҳкам ўрин олган давлатлар қаторидан жой олди.

Фуқароларимизнинг дунёқараши, ҳуқуқий маданияти янада юксалаётгани, улардаги кўтаринки кайфият ва келажакка бўлган ишончни  алоҳида эътироф этамиз.

Албатта,  бу ютуқлар Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамияти институтини шакллантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва изчил ислоҳотлар самарасидир.

Йиллар ўтган сайин мустақиллик, истиқлол деб аталмиш улуғ неъматнинг мазмун-моҳияти, қадр ва қимматини янада теранроқ англамоқдамиз.

Бундан чорак аср муқаддам Ўзбекистонимиз иттифоқ деб аталмиш империянинг қарам республикаси эди. Яратган эгам қайси элни тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, аввало, унга донишманд, мард ва азму шижоатли инсонни йўлбошчи қилиб қўяди, деган халқимизнинг ҳикмати нақадар ҳаққоний эканлиги ўз  исботини топди. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида халқимиз бундан 25 йил муқаддам мустақилликни қўлга киритиб, миллий давлатчилигимизни тиклади, дунёдаги мустақил ва суверен давлатлар  қаторидан муносиб ўрин эгалладик.

Юртбошимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида қайд этилганидек, истиқлол  йилларида биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий экани ўз тасдиғини топди.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни асраш муқаддас бурчимиз эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилган.

Дарҳақиқат, бугун дунёда юз бераётган урушлар, терроризм, диний экстремизм, одам савдоси каби хавф-хатарлардан огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бу иллатларга қарши ҳамжиҳатликда қураш олиб боришимиз зарур.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган режага асосан туман маҳаллаларида уюштирилаётган тадбирларнинг бош мавзуси ҳам ана шулардан иборат бўлмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги мактаб, коллеж ва бошқа муассасалар, жамоат ташкилотлари, масжидлар имом-хатибларидан таркиб топган тарғибот гуруҳлари жойларда аҳоли ва ёшлар вакиллари билан мулоқотлар  ўтказиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилмоқда.

Аждодлар хотирасини муқаддас билиб, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлиги йўлида жон фидо қилган фахрийларимизга эҳтиром кўрсатиш мустақил юртимизда эзгу ва хайрли анъанага айланган. Бу айниқса, 9 май- Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган  тадбирларда ёрқин ифодасини топди.

Президентимизнинг шу йил 18 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ уруш қатнашчиларига пул мукофотлари ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Ҳар бир уруш қатнашчиси ва меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.