"Обод қишлоқ" дастури асосида оддий қишлоқ фуқароларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, дунёқараши ва ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартириш, янги иш ўринлари ташкил этиш орқали уларнинг фаровон яшашини таъминлаш каби эзгу саъй-ҳаракатлар мустақил юртимиз тарихида янги саҳифалар очилаётганига ёрқин мисол, десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Бундай хайрли бунёдкорликлар инсонларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Ушбу дастур доирасида бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам бир мунча ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда учта ҳудудда кенг кўламли қурилиш - ободонлаштириш ишларини бажариш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида - хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур уйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсий соҳасидаги устувор йўналишлар ўз аксини топган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлатлар ўртасидаги алоқаларни аҳил-иноқ, дўстона руҳда, ўзаро манфаатли тарзда ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратмоқдаки, бунинг самарасини нафақат минтақа халқлари, балки бутун дунё аҳли бугун дилдан ҳис қилмоқда.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш каби соҳаларда стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармонида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш назарда тутилган бўлиб, мазкур акция 2019 йил 1 майга қадар давом этади. Мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжатларини бериш учун 2 та шарт қўйилади:

ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса.

Президентимиз ташаббуси билан Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро мақом санъати анжумани юртимиз довруғини дунёга достон қилди.

Анжуман доирасида илмий симпозиум, жаҳон мақом санъати ва ўзбек мақом санъати усталари иштирокидаги чиқишлар, ёш мақом ижрочилари танлови, шунингдек, илмий-ижодий тақдимотлар, давра суҳбатлари ва бошқа барча тадбирларни телевидения орқали ўзгача ғурур ва ифтихор билан томоша қилдик. Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида 1 минг 600 кишилик махсус амфитеатр барпо этилиши, унда Бухоро, Хоразм, Тошкент ва Фарғона мақом йўналишлари бўйича вилоятлар мақом ансамблларининг чиқишлари, мусиқий композиция, айнан Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли томонидан "Шашмақом"нинг дунёда эътироф этилган 6 шўъба тармоғи - "Бузрук", "Рост", "Наво", "Дугоҳ", "Сегоҳ", "Ироқ" мақом намуналаридан композициялар намойиши дунёнинг ўнлаб мамлакатидан келган меҳмонларни мафтун этди.

Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида сайлов қонунчилиги муҳим ўрин тутади. Айниқса, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида қонунчиликнинг аҳамияти беқиёс. Шу боис ҳам Президентимиз ўтган йилнинг 22 декабрида Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйганлиги бежиз эмас.

2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш, Давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

"Энг улуғ, энг азиз байрам-мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида шаҳримизнинг Гулистон-2 маҳалласида 18 хонадонга мўлжалланган 3-қа-ватли, 2-3 хонали уй жойларнинг пойдевори қўйилди.

Кейинги йилларда юртимизда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга эътибор кучайтирилмоқда.

Бир неча йиллик тажриба аҳолининг реал эҳтиёжларини ва харид қобилиятини, шунингдек, миллий менталитетни, қишлоқ жойларида яшаш шароитларини тўлиқ ҳисобга олувчи қурилишнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган принципиал жиҳатдан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Аҳолининг  яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш, замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш каби мақсадларни кўзлаб Президентимизнинг "2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Қарорда беш йиллик даврга мўлжалланган қишлоқ жойларда арзон уйлар қуришнинг кўламли Дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Гулистон-2 маҳалласида қурилиши бошланган янги уй-жой дастурда белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросидир. Қурилиш ишларини Нуриддинхон Муҳаммадиев бошчилигидаги "Мукаммал таъмир қурилиш" масъулияти чекланган жамияти бинокорлари амалга оширишмоқда. Янги уй-жойни шу йилнинг охиригача фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Бугун истиқлол туфайли ҳар биримизнинг қалбимизда шукроналик, оилаларимизда осо-йишталик, тинчлик ва хотиржамлик ҳукм  сурмоқда. Мамлакатимиз Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорида ҳам шу маънода мамлакатимизда истиқлолни, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа - ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутади, деб алоҳида эътироф этилган. Жонажон юртимизда инсонга, айниқса, ёши улуғ қариялар, жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахсларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисмига айланмоқда.

Мен ҳам ўтган йили уч нафар дугонам қатори Президентимиз, ҳукуматимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлдим. Бизнинг ҳам яшаш шароитимиз пухта ўрганилиб, уй-жойга муҳтожлигимизни ҳисобга олиб, Гўрмирон массивидан намунали лойиҳа асосида қурилган уй-жойлардан беришди. Бу ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди. Президентимизга чин қалбимиздан раҳмат айтамиз.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Президентимиз "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Бу билан мамлакатимизда илк маротаба қутлуғ байрам муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конститутициясининг 93-моддаси 23-бандига асосан адашиб жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, ҳозирда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамда тузалиш йўлига қатъий ўтган 226 нафар фуқаро афв этилди.

Президентимизнинг ушбу Фармони кенг жамоатчилик томонидан юксак инсонийлик, меҳр - мурувват, олижаноблик ва бағрикенгликнинг ёрқин ифодаси сифатида баҳоланмоқда.

Мухтабар ҲУСАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

-Бугунги ислоҳотлар жараёнида инсонпарварлик тамойили устувор аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, мазкур ҳужжат юртимизда бағрикенглик, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби  эзгу амаллар юксак намоён бўлаётганининг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин.

Гўрмирон маҳалласи ҳудудида қурилиб, фойдаланишга топширилган янги уй биноси ўз кўрки билан бутун бир маҳаллани яшнатиб юборди. Шунинг учун ҳам гўрмиронликлар намунавий лойиҳа асосидаги бинони "Президент уйи" деб аташади.

Ана шу уйлардан бири, тадбиркор қиз Юлдузой Дониёровага совға қилинди. 7 март санаси Юлдузхон учун унутилмас айёмлардан бири бўлиб қолди. Чунки, у шу санада ўзининг икки сотихли томорқаси бўлган шинам хонадонига кўчиб кирди.

Бошланғич тўловини шахсан Президентимизнинг ўзи давлат ҳисобидан тўлаб бериш бўйича Фармон берганликлари уйга эҳтиёжманду эҳтиёжи йўқларни ҳам бирдай қувонтирди. Чунки, ҳамма замону ҳамма маконда ҳам инсонпарварлик, муҳтожга ёрдам кўрсатиш улуғ иш сифатида шарафланади.

Мустақиллик тенгдоши Юлдузойнинг қисматида туғма ногиронлик бор экан. Ота-онаси ҳали гўдаклигидаёқ вафот этиб кетишди. Қизалоқ беш фарзандли тоғаси Ҳасанбой Мавлоновнинг қарамоғида қолди.

Косонсой туман сайлов комиссиясида комиссиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини услубий таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари сайлов комиссиялари раислари, Косонсой туман сайлов комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

Семинар-йиғилишни Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Қодирхон Иномов олиб борди.

Семинарда туман сайлов комиссияси фаолиятида сайлов қонунчилиги нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ҳамда сайлов тизимидаги ўзгариш ва янгиликлар мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.

Вилоят сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Бобир Камолов иштирокчиларни жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган давра суҳбати тафсилотлари ва Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йил давомида қабул қилган қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар Дастури тўғрисида"ги 874-сонли қарори мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.