Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига туманимизда ҳам изчил ҳозирлик кўрилмоқда. Сайловда туманимиз бўйича 128 минг 370 нафар сайловчи овоз бериши кутилмоқда, шундан 5 минг 424 нафарини биринчи марта овоз берадиган ёшлар ташкил этади.

Сайловчиларнинг ўз конституцион ҳуқуқларини эмин-эркин ва тўлақонли адо этишлари учун ҳар жиҳатдан қулай жойлардаги биноларда 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Вилоят ҳокимлигининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича Наманган шаҳри ва туманларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режасига кўра, жойларда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерактив мулоқотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири Косонсой иқтисодиёт технология коллежи мажлислар залида бўлиб ўтди. Маҳаллалар раислари, фаоллари хизмат кўрсатувчи ташкилот, корхоналар вакиллари, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда фуқаролар йиғинлари раислари ва жамоатчилик комиссияларининг иштироки, участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этишда маҳалла фаолларининг ўрни каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилди. Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси М. Ходжаев, ФЖШМҚМИ вилоят бўлими раҳбари З. Худойбердиев, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева сўзга чиқдилар.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.