2017 йил 13 июлгача бўлган

маълумот

«Қўқимбой янги техникаси» ММТП - 3250 тонна

«Худойбердиев тех сервис» ММТП - 2950 тонна

«Дўстлик» ММТП - 2432 тонна

«Чиндовул ускунаси» ММТП - 2250 тонна

«Тадбиркорнинг нурафшон йўли» ММТП - 1857 тонна

«Намуна ускунаси» ММТП - 1756 тонна

Навоий ММТП - 1288 тонна

«Косон тех ёрдам» ММТП - 1235 тонна

«Тергачи тех сервис» ММТП - 1200 тонна

«Косонсой боғбонлари» агрофирмаси - 780 тонна

«Янги ҳаёт» ММТП - 723 тонна

 «Роҳатой чаманзори» агрофирмаси - 540 тонна

«Ободон тех сервис» ММТП - 365 тонна

«Шарқ юлдузи узумзори» агрофирмаси - 230 тонна

 

 

 

Муҳтарам Президентимиз жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари вилоятимизда бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир ташрифини халқимиз ўзгача ғурур, кўтаринкилик билан кутиб олмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Юртбошимиз халқ дардини менинг дардим, деб яшаётгани ҳар биримиз учун беқиёс ибрат мактабини ўтамоқда. Жумладан, туманимиз меҳнаткашлари ҳам Юртбошимизнинг ғамхўрлигига амалий иш билан жавоб беришга ҳаракат қилмоқдалар. Президентимиз ҳар гал учрашувларда бизларни маррани баландроқ олишимизга, яхши ният билан иш бошлашимизга даъват этади. Баҳодир Юсупов туманимизга янги раҳбар этиб тайинлангандан сўнг, «Биз косонсойликлар - юксак маданият, намунали тартиб, мустаҳкам иқтисодиёт шаклланган туман номи учун курашмоқдамиз!», дея эзгу даъватни ўртага ташлади. Президентимиз «Яхши ният - ярим ризқ», деб таъкидлаганларида олам-олам маъно борлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.

Ўзбекистоннинг  ҳар бир жабҳасида юз бераётган  янгилик ва ўзгаришларнинг замирида энг аввало инсон ва унинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ётади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида халқ билан мулоқотнинг янгича механизмига ўтилгани эса юртимизда демократик ислоҳотларни жадал суратларда  давом эттирилаётгани ва инсон омилига эътибор барча нарсадан устун эканлигини  яна бир карра ифода  этади.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча вилоят, шаҳар ва туманларда “Халқ қабулхонаси”ни ташкил этишдан  кўзланган асосий мақсад давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга,  ривожланиш, фаровонлик, одамларни   хуқуқ  ва манфаатлари химояси йўлидаги ҳар қандай бюрократик тўсиқларни олиб ташлаб, муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашга хизмат қилиш назарда тутилган.  Ҳўш,  жойлардаги ана шу қабулхоналар қандай иш олиб боряпти унинг  хизматидан халқ мамнунми?

Ўзбекистон -кўпмиллатли мамлакат. Халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб меҳнат қилаётгани-бизнинг улкан бойлигимиз.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ўз ифодасини топган. Куни кеча эълон қилинган мамлакатимиз Президентининг «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратишга қаратилган ўзаро манфаатли ва амалий сиёсатни юритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Фармонда жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш, фуқаролар онгида катта, кўп миллатли ягона оилага мансублик туйғусини мустаҳкамлаш каби ишларни янада кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳуқуқларимиз ҳамда қонуний манфаатларимизни таъминлашга хизмат қилади, албатта. Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши-  “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” деб номланади. Стратегиянинг мазкур босқичи қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутади. Жумладан, унга кўра, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.

Мамлакатни янада ривожлантириш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб берилган Ҳаракатлар Стратегиясида, аввало, инсон ва унинг манфаатлари устуворлигини кафолатлашдек олижаноб мақсад ўз ифодасини топган. «Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади», дея Президентимиз халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш энг устувор вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда айни шу тамойил устувор аҳамият касб этмоқда. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Косонсой тумани яна бир номдор фарзанди билан фахрланадиган бўлди. Наманган Давлат университети магистранти Сардор Рустамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига муносиб топилгани ҳақидаги хушхабар яшин тезлигида тар-қалди.

Сардор Рустамов 1991 йилда Косонсой шаҳрининг Ўртакўча маҳалласида яшовчи рус тили ўқитувчиси Муйдинхон Рустамов ва Қундузхон Сотиболдиевалар оиласида дунёга келди. Истиқлолга тенгдош кенжа ўғил тумандаги 6-мактабни тамомлаб, Косонсой педагогика коллежининг жисмоний тарбия йўналишида ўқишни давом эттирди. Сўнгра 2011 йилда НамДУнинг шу йўналиш бўйича талабаси бўлди. Орадан тўрт йил ўтди. Ўтган давр мобайнида у порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор қура олди. Тинимсиз ўқиди, устозлар эътиборини қозонди, илмий раҳбар танлади, аниқ мақсад сари олға интилди. Шу билан бирга кафедра профессор-ўқитувчилари ва курс-дошлари ўртасида ҳурмат топди. Нафақат мутахассислик фанларини чуқур эгаллади. Бошқа фанлардан ҳам аъло баҳоларга ўқиши натижасида ҳамда ўзининг хулқи ва одоби билан намунали талаба даражасига кўтарилди. Шу каби  ютуқлари муносабати билан 2015 йили университетнинг «Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва методикаси» мутахассислиги бўйича магистратура босқичига ўқишга имтиёзли қабул қилинди.

Бўлиб ўтган йиғилишларда 2016 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида Чорбоғ, Ўрикзор, «Боғишамол», «Гулобод», «Садача» каби маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва айрим жиноятлар кўпайганлиги қайд этилди. Шунинг-дек, жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилинди.

Косонсой педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежида маҳаллалар аҳли билан мулоқотда ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлилига кенг ўрин берилди. Туман ҳокими Б. Юсупов, туман прокурори Д. Умаралиев, туман ИИБ бошлиғи Н.Мирзаҳмедов мазкур масалага алоҳида тўхталиб, жиноятларнинг содир бўлишига кўп ҳолларда одамларимизнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги сабаб бўлаётгани, бу иллатга барҳам беришда барча якдил, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Шу куни ишчи гуруҳлар томонидан 55 та мактаб, 9 та коллеж ва 1 та лицейда давомот тадбири ўтказилди. Ўтказилган текширишлар жараёнида 148 нафар ўқувчини дарс машғулотларига қайтариш чоралари кўрилди.

Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мамлакатмимизни янада тараққий этиши, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида кўплаб ижтимоий масалалар қаторида мактабгача таълим муассасаларида жажжи фарзандларимизга етарли қулайликлар яратиш, таълим сифатини янада яхшилаш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ўз аксини топган.

Мустақиллигимизнинг ўтган йилларида таълим-тарбия соҳасида туб янгиланишлар амалга оширилиб, умри тугаб бўлган, бир қолипдаги тизимдан халқаро стандартларга мос равишда янги, замонавий таълим тизими жорий этилиб, муайян натижаларга эришдик. Жумладан, ўзим меҳнат қилаётган мактабгача таълим муассасаси ҳаётида қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Муассаса бинолари сифатли таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини ўз ичига қамраб олган Ҳаракатлар стратегияси юртимиз ривожланишини янги босқичга кўтараётгани биргина мени эмас, барча-барчамизни бениҳоят руҳлантирмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.